ALHIDOYA.UZ dan repost
#Табрик
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, бизни тинч ва осойишта Ватанда яшашни насиб этди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги 14-январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан барча юртдошларимизни муборакбод этади!
Сиз, азиз ҳимоячилар, нафақат юртни ёвлардан асрашга, балки халқимизнинг осойишта ва фаровон ҳаёт кечиришига ҳам сабабчисиз. Сизнинг жасоратингиз, матонатингиз ва фидойилигингиз халқимизга эртанги кунга бўлган ишонч бағишлайди.
Дуоларимизда ҳар доим шундай ният қиламиз: Аллоҳ таоло юртимизни тинч ва осойишта, осмонимизни мусаффо, халқимизни эса бахтиёр ва соғлом қилсин! Сизларни ҳамиша ўз паноҳида асрасин ва бу улуғ хизматларингиз учун кўп ажр ва савоблар ато қилсин!
Азиз ватандошлар, ватан ҳимояси – ҳар бир мусулмон учун юксак бурчдир. Юртимизнинг тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилаётган ҳар бир инсоннинг меҳнати Аллоҳ ҳузурида ажру савобга сазовордир. Зеро, тинчлик ва хавфсизлик Аллоҳнинг улуғ неъматларидан биридир.
Яна бир бор барчангизни Ватан ҳимоячилари куни билан қутлаб, оилангизга бахт, соғлик-саломатлик, ишларингизга эса муваффақиятлар тилаймиз!
Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги
ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram
🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia