#савол_жавоб
❓
ҲОМИЛАДОР АЁЛ ГИЛВАТА ЕЙИШИ МУМКИНМИ?Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Ҳомиладор аёл гилвата ейиши мумкинми?
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Шариатимизда тупроқ ейиш таъқиқланади. Гилвата ҳам ер жинсига оид бўлгани учун уни ейиш ҳам дуруст эмас. Фанда гилвата таркибида оғир металл тузлари, мишьяк ва қўрғошин каби организм учун зарарли элементлар, моғор замбуруғлари ва бошқа инфекциялар аниқланган. Аммо баъзи уламолар аҳён-аҳёнда оз миқдорда еса, зарари йўқ дейишган. Чунки лой, тупроқ, кесакни ейишнинг ножоизлиги танага зарар бергани сабабидандир. Аммо кўп ейиш ёки танага зарар берадиган миқдорда ейиш дуруст эмас. Шу боис гилвата егиси келаётган ҳомиладор аёл аввало, шифокорларга учраб, уларнинг тавсияси билан иш кўриши керак. Валлоҳу аълам.
ЎМИ Фатво маркази
ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅
🎬
Youtube 🔵
Facebook 📷
Instagram 🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia