ALHIDOYA.UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Фарғона вилояти вакиллиги www.Alhidoya.uz сайти расмий канали
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/alhidoyamedia
©️Саҳифамиз маълумотларидан фойдаланганда манбага ҳавола кўрсатилиши лозим!
📥 Таклиф, фикр ва мулоҳазалар учун 👇
@Alhidoya_kanalibot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟢 Риштондаги амалий тадбир натижасида икки ҳақдор оила уйли бўлади

#Видеолавҳа
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙 ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИ ТУТДИНГИЗМИ?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Видеолавҳа
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг. У зот улар келтираётган ширклардан пок ва олий бўлди (Наҳл, 1)

☪️ Жума айёмингиз муборак бўлсин!

#Жума_муборак
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


#Тиловат

📖 "Каҳф сураси"
🎙 Расулжон қори

🤲 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


🦠🫷ИНСОННИ ГУНОҲДАН ТЎХТАТАДИГАН НАРСА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

😄Ҳаё зинокорлик ва бузуқлик йўлидаги энг катта тўсиқдир. Лекин қайси банда зино йўлига юрса, энг аввал ундан ҳаё жавҳари кетади ва беҳаёлик унинг табиатига айланади. Ҳадиси шарифда шундай ворид бўлган:

إِذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ

📿 «Ҳаё қилмасанг, у ҳолда хоҳлаганингни қилавер» («Саҳиҳул Бухорий»).


💬 Аллома Хаттобий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар: «Бу ҳадисдан маълум бўладики, инсонни гуноҳдан тўхтатадиган нарса унинг ҳаёсидир. Қачон ҳаёнинг тақозоси талабига кўра инсон амал қилишни тарк этса, у ҳолда у ҳар қандай гуноҳга журъатли бўлиб қолади» («Фатҳул Борий», 10/641).

⚖️ Инсон агар ҳаёни маҳкам тутса, унинг феълида яхшилик ғолиб туради. Бордию беҳаёликка мубтало бўлса, ёмонлик ғолиб келади. Айнан ҳаё инсонни шаҳват йўлига юришдан тўсади. Унутмаслик керакки, бузуқликнинг энг ёмон зарари беҳаёлик, уятсизлик шаклида зоҳир бўлади.


⚡️Гўзал ахлоқдан маҳрум қилади

💬 Зинонинг яна бир зарари шуки, қайси инсон шу ёмон йўлда юришни одат қилган бўлса, у ахлоқ-одоб масаласида энг паст даражага тушиб кетади. Силаи раҳм қилиш ўрнига қариндошлик ришталарини узади. Дағал муомалага одатланади. Ўзгалар ила қўпол муомала унга оддий ҳолат бўлиб туюлади. Очиқ юзлилик ўрнига хўмраяди. Дилозорлик, фаҳш сўз айтиш, сўкиш-сўкиниш каби иллатлар айни зино ва бузуқликнинг натижасидир. Покиза ахлоқнинг асоси тўрт нарсадан иборат: ҳикмат, шижоат, иффат ва адолат («Иҳёу улумиддин»).

🤦Зинокор ва бузуқилар иффатдан маҳрумдирлар. Бу йўлда юришга одатланган инсонда на ҳикмат бўлади, на шижоат. Улар иффатларини йўқотиб бўлган ва адолатдан буткул узоқ бўлади. Улар гўзал ахлоқ неъматидан маҳрум бўлади. Бу маҳрумликлар жуда катта зиёндир.

БАТАФСИЛ

📖 «Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


#савол_жавоб

Руку ва сажда қила оладиган, лекин қаъдада ўтира олмайдиган кишининг намози

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Мен қиём, руку ва сажда ҳам қила оламан. Аммо оёғимдаги кучли оғриқ туфайли қаъдада тўғри ўтира олмаяпман. Қандай намоз ўқисам тўғри бўлади?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Бундай ҳолатда қандай ўтириш қулай бўлса, шундай ўтиради. Ҳатто девор ёки бирорта одамга суяниб ўтира олса, намозни шундай ҳолатда ўқийди. Чунки бандага тоқатидан ортиқ нарса буюрилмайди. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


“... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят).


Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

#Намоз_вақтлари
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


Президент Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди.

Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

Давлатимиз раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.

#Видеолавҳа
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 ТУҲМАТ ОҒИР ЮКДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

#Видеолавҳа
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☁️ Аршнинг соясида бўласиз...

📿 Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: "Ким камбағалга муҳлат берса ёки ундан ўтиб юборса, Аллоҳ уни Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршнинг соясига олади", дедилар.


#hadis
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


“... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят).


Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

#Намоз_вақтлари
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


РУҲИЙ ТАРБИЯ УСТОЗИ

Буюк ватандошимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини нафақат Марказий Осиё давлатлари мусулмонлари, айни пайтда бутун Ислом олами юксак эҳтиром билан тилга олади. Мисрлик олим, Қуръон ҳофизи “ал-Азҳар” университети мударриси Шайх Абдуллоҳ Ҳусайн Шаълон марҳум Шайх ҳазрат ҳақида мақола ёзиб, нашр эттирди.

Бугун – 15 апрель Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг таваллуд топган кунлари. Шу муносабат билан Шайх Абдуллоҳ Ҳусайн Шаълон ёзган мақолани таржима қилиб, сиз азизларга ҳам илиндик.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари умрини илм ўрганиш ва ўргатишга бағишлаган мужтаҳид уламолардан. У киши илм ва тақвода юксак мартабага эришди. Илмни амал билан, фикрни сулук билан уйғунлаштирди.

Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шахсиятига оид муҳим хусусиятлардан бирига мен у зотнинг таржимаи ҳол ва фаолиятини ўрганиш асносида амин бўлдим. Ҳазрат руҳий тарбияга ва нафсни поклашга жуда катта аҳамият берган. Бу устознинг дарслари, маърузалари ва китобларида яққол намоён бўлган. Зеро, инсон руҳий тарбиясиз, нафсни енгмасдан туриб тўғри йўлда бўлолмайди, улуғ даража ҳосил қилолмайди.

Чунончи, руҳий тарбия руҳни поклайди, нафсни тозалайди. Шу боис Ислом мунтазам равишда руҳий тарбия билан машғул бўлишга буюрган. Аллоҳ таоло Шамс сурасида бундай марҳамат қилади: «(Мазкурлар билан қасамёд этаманки) ҳақиқатан, уни (нафсни) поклаган киши нажот топур ва у (нафс)ни (гуноҳлар билан) кўмиб, хорлаган кимса эса (Аллоҳнинг раҳматидан) ноумид бўлур!» (9–10-оятлар).

Исломда руҳий тарбия – нафсни поклашдан мақсад саргардон руҳдан Аллоҳ таолони танувчи, У Зотга бандаликни бекаму кўст адо этувчи руҳга айланишдир. Шундан келиб чиқиб, руҳий тарбия ҳар бир шахс кундалик амалига айланиши зарур.

Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ бу йўлда тинимсиз ҳаракат қилиб, халқни, юртдошларини руҳий тарбияга даъват қилди. У киши Мовароуннаҳрнинг ҳар бир ўлкасида шу ишни амалга оширди. Кўп йиллар ҳар жабҳада – диний, ахлоқий, маданий ва мафкуравий жиҳатдан – коммунистлар таъсири остида бўлган, ҳозир истиқлол нашидасини сураётган халқ учун руҳий тарбия жуда керак бўлган бир пайтда яшаб, динга хизмат қилиб ўтди.

Шайх ҳазратлари руҳий тарбия фақат илм, сўнгра амал билан рўёбга чиқишини чуқур англаган. У киши жидду жаҳд қилиб, муборак даъватлари асносида Аллоҳ таоло ато этган илм, ҳикмат ва басират билан илмни кенг ёйди. Бу жараён “диний саводхонликни ошириш” деб билди. Чунки яратилиш (фитрат)нинг гўзаллиги камолотни, салоҳиятни тақозо этади. Унинг йўллари нажотга элтади. Ҳазрат шу заҳматли йўлда тиним билмади.

Дарсларида ҳам, маърузаларида ҳам шариат илми ва руҳий тарбия омухталиги узилмай келган. Даъвати таъсирли, юриш-туриши, хулқ-атвори барчага ўрнак, моҳир мураббий, ҳассос мутафаккир, инсонлар қалбидан жой олган улуғ аллома эди.

Шайх раҳимаҳуллоҳ муаллифлигида битилган китобларга келсак, у киши уч жилддан иборат “Руҳий тарбия”, “Тасаввуф ҳақида тасаввур”, “Зуҳд ва ҳаё”, беш жилддан иборат “Хислатли ҳикматлар шарҳи”, “Ислом маънавий жиноятларга қарши”, “Ислом ва поклик” каби асарларни таълиф этган. Бошқа асарлари ҳам руҳий тарбиядан холи бўлмаган ҳолда шариат ишлари муолажасига бағишланган.

Шайх ҳазрат бу хизматлари билан Марказий Осиё минтақасидаги мусулмонларнинг руҳий-маънавий жиҳатдан юксалишига жуда катта ҳисса қўшди. Аллоҳ таолодан у зотни буюк мукофот билан сийлашини сўраймиз. Омин!

Шайх Абдуллоҳ Ҳусайн ШАЪЛОН,
“Ал-Азҳар” университетининг Қуръон,
қироатлар ва Қуръон илмлари устози.
Ўзбек тилига Толибжон НИЗОМ ўгирди.


#хотира
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

🟢 Ҳаж зиёратчиларига бириктирилган гуруҳ раҳбарлари учун ўқув семинар бўлиб ўтди
БАТАФСИЛ

🟥 Uzbekistan Airways Тошкент — Жидда рейсларига умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди
БАТАФСИЛ

Эрмитажда сақланаётган Темурийлар даврига оид 11 тоннали ёдгорлик
БАТАФСИЛ

#Янгиликлар
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


Мусулмон бўлмаган шахслар билан савдо қилиш

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Мен юртимизга чет элдан баъзи маҳсулотларни импорт қилиш билан шуғулланиб келаман. Яқинда бир танишим: "Бу ишинг жоиз эмас, Чунки сен кофирлар билан савдо-сотиқ қиляпсан", деб қолди. Шу гап тўғрими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Йўқ, бу гап тўғри эмас. Чунки динимизда савдо битимини тузувчилар мусулмон бўлишлари шарт қилинмаган. Бу борада “Фиқҳул-буюъ” китобида шундай дейилган:
لَا يُشْتَرَطُ لِصِحَّةِ الْبَيْعِ إسْلاَمُ الْمُتَعَاقِدَيْنِ. فَيَصِحُّ الْبَيْعُ وَ الشِّرَاءُ مِنْ غَيْرِ مُسْلِمٍ, سَوَاءٌ أَ كَانَ ذِمِّيًّا, أَمْ حَرْبِيًّا, أَوْ مُسْتَأْمِنًا.
яъни: “Савдо битимининг дуруст бўлиши учун битим тузувчиларнинг мусулмон бўлишлари шарт қилинмайди. Шунга кўра, мусулмон бўлмаган шахс билан олди-сотди қилиш жоиз бўлади. Бунда унинг зиммий (мусулмонлар юртида доимий яшовчи бошқа дин вакили) бўлиши ёки мусулмонларга қарши уруш қилаётган ёхуд ислом юртида вақтинча яшаб турган номусулмон бўлишининг фарқи йўқдир” (“Фиқҳул-буюъ”).
Бу масала ҳақида “Кувайт фиқҳ энциклопедияси”да шундай дейилган:
اَلْأَصْلُ أَنَّ تَصَرُّفَاتِ غَيْرِ الْمُسْلِمِيْنَ مَعَ الْمُسْلِمِيْنَ وَغَيْرِهِمْ صَحِيْحَةٌ
яъни: “Шаръий қоида шуки, номусулмонларнинг мусулмонлар билан ёки бошқалар билан ўзаро алоқалари дурустдир” (“Ал-Мавсуа ал-фиқҳийя ал-кувайтийя”). Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

#савол_жавоб
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🤲 НАМОЗ ОХИРИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


📿 Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ

🗣«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.

💬Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман (Ибн Сунний ривояти).


📖 Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


“... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят).


Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

#Намоз_вақтлари
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙 ИККИ ДУНЁНИ ОБОД ҚИЛУВЧИ ФАЗИЛАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
⚠️ Инсонни гуноҳдан тўхтатадиган нарса

🟢 Ҳижрат қилиш фарзми?

#Видеолавҳа
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


Икки сажда орасида дуо қилиш

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Икки сажда орасида “Аллоҳуммағфирлий” деб бошланадиган дуо бор экан. Шу дуони сажда орасида қилиш мумкинми? Уламолар бу ҳақда нима дейишган?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Намознинг икки саждаси орасида мазкур дуо ўқилгани ҳақида ҳадислар келган. Жумладан, Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида “Аллоҳуммағфирли, варҳамни ва аъфини, ваҳдини, варзуқни”, дер эдилар”, дейилган. Бошқа ривоятларда бир оз фарқли лафзлар айтилган. Мазҳабимиз уламолари бу борада келган барча ҳадисларни ўрганиб, намозхон ушбу дуони ёки “Роббиғфирлий” ни 2 марта ўқиши мутлақо жоиз, аммо имомликка ўтган шахс эса буни ўқишда қавм малолланмаслигини ҳисобга олади, деганлар. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Сизлардан бирингиз одамларга имом бўлса, енгил ўқисин, чунки уларнинг орасида касал, заиф, қарилар бўлади. Агар ўзи ёлғиз ўқиса, истаганича узун ўқийверсин”, деган тавсиялари ана шуни тақозо этади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

#савол_жавоб
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АГАР ЭНГ БАХТЛИ ИНСОН БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ

#Видеолавҳа
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram


“... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят).


Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

#Намоз_вақтлари
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ

🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.