Шу ҳақда гап кетганда қачонлардир эшитганим – бир ҳикоят ёдимга тушади.
Бой-бадавлат ота уч ўғлини уйлантириб, уларга бор еру мулкини тақсимлаб берибди. Орадан анча йиллар ўтгач, уларнинг ҳолидан бир хабар олиб келиш учун отланибди. Ўзини танитмай, тўнғич ва ўртанча ўғиллариникида бўлиб, уларнинг турмуши, ишларидан кўнгли тўлиб қайтибди. Учинчи ўғлиникига келиб, дарвозасини қоқибди. Унга жавобан уй бекаси "Кимсиз, эрим уйда йўқ" деб қўпол муомала қилибди. Ота тушунибдики, бу ерда келди-кетди ҳам, файзу барака ҳам йўқ.
Шунда ота дарвоза ортида туриб:
– Келин, эрингиз уйга қайтганда, бир нотаниш киши келиб, остонаси яхши эмас экан, уни зудлик билан ўзгартиришини тайинлаб кетди, деб айтиб қўйсангиз, – деганича, отининг жиловини ортга бурибди.
Сафардан қайтган кенжа ўғил хотинидан ҳалиги гапни эшитибди-ю, унинг жавобини бериб юборибди. Зукко ўғил уйига отаси келганини ва хотинидан кўнгли тўлмай, қайтиб кетганини англаб етган экан-да.
Яна бир ривоятни бобом айтиб берганлар. Қадимда бир кишининг қизига совчи келади. Отаси “тенги чиқса текин бер” деган нақлга амал қилиб, текин бериб юборибди. Ота уларнинг дарёдан ўтишини кузатиб турса, бирдан сув тошиб, от ва унга мингашган келинга хавф туғилибди. “Отни ушла, келинни қўявер, текин келган”-дебди қудалардан бири. Шунда ота уларнинг орқасидан бориб, қизини қайтиб олиб келган экан.
Ҳа, яхши аёл йигит кишининг бахти. Остонаси тилло уйнинг эркаги бахтли яшайди.
Баҳорой ДЎСМАТОВА.
https://t.me/IJOD07