#ЎГАЙ ОНА
(Онлайн қиссанинг давоми)
Аммо уйга келгач,чопоннинг енги Фикратга узун келди.
Фикрат буни кўриб,жаҳл билан чопонни ечиб ерга отди ва унинг бу қилмишидан ҳайрон қолиб турган Озодани тарсакилаб,уриб ташлади.
–Кўзинг қаерда эди?Ё бирорта ошиғингни бозорда кўриб,хаёлинг ўшанга кетдими?-деди у ғазаб билан.
–Нималар деяпсиз?-Озода юзини чангаллаб қолди.Унинг аҳволини кўриб,Бахшанда амма орага тушди ва Фикратни уришиб берди:
–Нимага келинни урасан?Шу уришга баҳона бўлдими,ахмоқ?
–-Қаранг,менга олган чопонининг енги ерга тегай дейди!Кўзи қаерда эди?
–Мен ҳозироқ чопонингни уйга олиб бориб,енгини кесиб, тикиб бераман!Шу келинни уришинг учун баҳона бўлдими?
Озода юзига қўлларини босиб,ҳовлига отилди.Шу пайт қулоғига Фикратнинг сўзлари эшитилди.
–Амма,сиз қўшилманг.Ҳозирдан буни жойига ўтқизиб қўймасам,бу бошимга чиқиб олади!
Озода Бахшанда амманинг нима деб жавоб берганини эшитмади.Унга Фикратнинг бу қилиғи жуда алам қилаётган эди.
«Бу нима қилгани энди?Нега мени урди?Чопоннинг енги узунлиги калтаклаш учун баҳона бўлдими?Ёки бу одам мени ҳақиқатан ҳам бошига чиқиб олишимдан қўрқяптими?»
Озода шу аламли хаёллар билан айвон тарафга қараб юрди.Қиш фасли бўлгани сабаб ҳаммаёқ қор эди. Бироздан кейин эшик очилиб,Бахшанда амма кўринди.
–Мен билан юринг,келин.Мен ҳозир дарров чопонни енгларини тўғрилаб бераман.
–Майли,сал туриб бораман.Тушликка бирор нима пиширай.
Бу воқеа унутилгандай кўринса-да,Озодани жудаям хафа қилди.Фикрат унинг телевидениеда ишлашини ҳам таъқиқлаб қўйди.
–Фақат мактабга бориб,дарсингизни ўтиб келасиз.Шунга рухсат.Мендан сўроқсиз ҳеч қаерга бормайсиз.Тушунарлими?
–Ҳа,-деди Озода.
–Ҳа эмас,«хўп бўлади»дейишни ўрганинг.
Шу зайлда кунлар ўтаверди.Озода қишлоқдан туман марказига қатнаб ишларди.Ўша пайтда йўлларда «Форд»русумли маршруткани эслатувчи эскириб кетган машиналар юрарди.
Озода бирга яшай бошлашганидан кейин Фикратнинг асл башарасини кўрди.Фикрат жуда инжиқ эркак эди.У овқатланаётган пайтида
дастурхонда ҳамма нарса бўлиши ва бирданига қўйилиши керак эди.Дастурхонда унинг ўзи учун алоҳида қўл артиладиган сочиқ бўлиши,чой дамланган ва ўраб қўйилган бўлиши,салатлар ҳам келтириб қўйилган бўлиши шарт эди.Агар овқатланаётган пайтда Озода югуриб бориб чой дамлаб келса,тамом.Фикрат ўша заҳоти еб турган овқатини ерга отар,Озодани ҳақоратлаб ўрнидан туриб кетарди.Кейин доимо режим асосида овқатланарди.Кийимлари ҳам бир марта кийилгандан кейин ювилар,доимо топ-тоза туриши керак эди.Озода доим унинг ёнида қалтираб турар,бирор камчиликка йўл қўйган бўлса,Фикрат ўзини хафа қилишидан чўчиб турарди.
Фикрат ўзини жуда яхши кўрарди.Қўлига пул тушган пайтида ўзи учун урфга кирган чиройли кўйлаклар,жемпер,шимлар,туфлилар сотиб олар,ўзига қараб кийинишни ёқтирарди.
Озода Фикратни яхши кўрса ҳам,унинг бу қилиқларидан кун сайин безиб борар, уйга бориб ота-онасига арз қилгиси келарди.Аммо қон босими ва қанд касаллиги бор отаси,отасига қараб сиқилиб кетган онасига ўз ҳаёти ҳақида гапириб,уларни баттар зериктиргиси келмас эди.
(Давоми бор,эртага.)
Моҳигул НАЗАРОВА
https://t.me/IJOD07/