ЎГАЙ ОНА
(Онлайн қиссанинг давоми)
Қўмита раиси Роҳила опа Озодага анча гапирди,Фикрат унинг тенги эмаслигига ишонтирмоқчи бўлди,насиҳат қилди.Аммо Озода Фикратни яхши кўришини,нима бўлсаям унга турмушга чиқишини айтди.Роҳила опа«Бир кун жудаям афсусланасиз,қизим.Фикрат сиз ўйлаган одам эмас.Уларнинг оиласи ҳам сизларга тенг эмас.Онаси ҳам,опа-сингиллари ҳам жуда беобрўй,жанжалкаш.Сиз ўйлаб иш қилинг,»-деди.Озода бўлса «Бошга тушганни кўз кўради,пешанада борини кўраман,»-дегач,Роҳила опа бошқа гапирмади.
Шу воқеадан икки кун ўтиб,аммалари уларникига кириб келишди ва Озодани ўртага олиб,роса гапиришди.Катта аммасининг ўғли Президент академиясини тугатиб келиб, шаҳар ҳокими лавозимида ишлаётганди.Маълум бўлишича,Соҳиба келиб у билан ҳам жанжал қилиб кетибди.Аммалари шу сабаб келишган экан.
–Сен сабаб ўғлимни обрўси тўкилишини истамайман,-деди катта аммаси ғазаб билан.-Соҳиба келиб,бутун ҳокимиятни оғзига қаратиб,жанжал қилиб кетибди.
–Ўғлингиз мендан воз кечсин,Соҳибага менга ўша жияним керак эмас,десин,-деди Озода.-Соҳиба нима қилса қилсин.Мен барибир Фикратга турмушга чиқаман.
–Оғзингни ёп,ахмоқ,-деди Рустам ака.-Мен ҳеч қачон ўшанга тегишингга рози бўлмайман!
–Бу мени ҳаётим,-деди Озода отасига тик қараб.-Мен ўзим ёқтирган инсон билан яшашни истайман.
–Сени оқ қиламан,-бақирди ота.
–Бас қилинг,дадаси,-Нозигул опа тортишувни тўхтатмоқчи бўлди.-Қўйинг,бундай деманг.«Ота қарғиши-ўқ»-дейдилар.Бу гал қизимиз бахтли бўлсин.
Ўша куни икки аммаси қанча гапирмасин,ҳаммаси бекор бўлди.Озода барибир Фикратни дейишини айтиб тураверди.
Озода Соҳиба ва Фикратнинг қонуний никоҳдан ўтишмаганини билиб,ўзи Фикрат билан никоҳдан ўтди.Энди унга ҳеч ким эътироз билдиролмади.Отаси Рустам ака,онаси Нозигул опа,холалари,барча қариндошлари қарши бўлишса-да,у Фикратга турмушга чиқди.
Бу воқеалар билан вақт ўтиб, яна қиш бошланган,янги йилга яқин қолган кунларда уларнинг тўйи бўлиб ўтди.Фикрат жувонга эмас,қиз болага уйланаётгани каби катта харажат қилиб, тўй келтирди.Аммо Рустам аканинг ҳеч қовоғи очилмади.У тўйдан олдин Озодани ёнига чақириб гаплашди.
–Қизим,сен ўзингни ўтга ташлаяпсан!Фикрат иккита аёлни бахтсиз қилган,наҳотки сени бахтли қилишига умид қилсанг?
–Дада,мен чарчадим.Мени ёнимда мен кўтариб катта қилган жиянларим фарзандли бўлишди.Мен эса доим шу уйда хизматдаман.Мениям ўз оилам бўлишини истайман,-деди Озода.
–Аммо улар яхши одамлар эмас,мен уларнинг ҳаммасини яхши биламан.Сен билан беш йилча яхши яшайди,кейин сени ҳам бахтсиз қилиши мумкин!-деди Рустам ака куйиниб.
–Нима бўлсаям пешонамдан кўраман.Мен Фикрат акани яхши кўраман.У мени энг оғир пайтларимда ташлаб қўймади,-деди Озода.
–Мен ўша Фикратнинг менга қилган ҳамма харажатини,дориларини пулини бераман.Фақат унга турмушга чиқма,қизим,-зорланди Рустам ака.
Озода дадасини бошқа эшитгиси келмади ва хонадан чиқиб кетди.Шундай қилиб,барибир тўй бўладиган бўлди.
Тўй ўйин-кулги ва яхши кайфиятда ўтди.Тўйдан кейин улар шаҳарга яқин қишлоққа кўчиб кетишди.Бу қишлоқда Фикратнинг отаси томонидан қариндошлари яшашарди...
(Давоми бор)
Моҳигул НАЗАРОВА
https://t.me/IJOD07/