-Менга-ку бари бир, давом этди нонвой, фақат, бу ҳам бир антиқа касб-корми, дейманда…
-Ахир, ўзингиз ўйлаб кўринг, жаноб, бир йил мобайнида эру хотин бир тўшакда бир марта ҳам ётмасаю, хотин қурғур қайтган куниёқ ҳаё-ҳув! Қараб турибсизки, бу шўрпешананинг жуфти ҳалоли қандолат сотувчи бир бойвачча билан Испанияга жўнаб кетмоқда.
Эр бечора ўз кулбаи вайронасида сўққабош қолиб, кўз ёш тўкишдан ва аламини винодан олишдан ўзга чора тополмади… У жиннисифат бўлиб қолди. Бир мунча вақт ўтгач, паризод испан либосида товланиб, қўлида қўнғироқчали кичкина доира билан юртига қайтиб келди.
-Эрингнинг кўзига кўринма, -дердик ҳаммамиз унга, -у сени ўлдиради.
-Эвоҳ ҳолингга! Уни ўлдирди, дейсизми? -Йўқ, бу хилда хаёлларни ўйламанг… У, ҳеч нима кўрмагандай, хотини билан қайтадан қўшилди кетди. Хотини эса эрига баск доирасини дўм-дўм қилишни ҳам ўргатди.
Қайтадан қаҳқаҳа гумбурлади.Чархчи кунжакдан яна пўнғиллади:
-Жим бўл, нонвой.
Нонвой чархчининг сўзига эътибор ҳам бермади-да, унинг устидан кулишни давом эттирди:
-Балки, сиз, жаноб, ўша таннозхон тинчигандир, деб ўйларсиз… Эҳ-ҳе, аксинча… Унинг кирдикоридан эри жирканмаяптику! Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас… У эргашиб кетган эркакларнинг сони бор, саноғи йўқ. Испаниядан кейин бир зобит, иннайкейин Рона кемачиси, иннайкейин музикачи… Мен уларнинг ҳаммасини биламанми? Ҳаммаси яхши, ҳаммаси ажойиб! Бир манзара ҳар сафар такрор: хотин кетади, эр йиғлайди; хотин қайтиб келади, эр тинчийди; хотин бошқа эркак қучоғида доим бўлиб келаверади, эр ҳеч нима билмагандай уни доим хотинликка қайта олаверади. Бу эр деганнинг тоқати тоқ бўлмас эканда! Чархчининг жажжи хотини жуда-жуда гўзал, ниҳоятда хушбичим, ўйноқи, дилбар… Аёлни хаёлига келтирмайдиган кардинални ҳам тузоғига туширадиган бу нозик ниҳол оппоқ баданини кўз-кўз қилиб, жилмайганича оҳу кўзларини доим эркакларга тикиб туради.
Инонинг, Парижлик жаноб, гар бир кун Бокерга қайта йўлингиз тушса…
-Уҳ! Жим бўлсанг-чи, нонвой, сендан илтижо қиламан… , — юракни ўртайдиган овоз билан яна ялинди бечора чархчи.
Шу тобда дилижанс тўхтади. Биз Анголорес қишлоғига етиб келгандик. Икки Бокерлик ўша ерда тушишди. Худо ҳақи, мен уларнинг ушланиб қолишини сира-сира истамасдим… Қандай заҳарханда бу нонвой! Масхарасининг қаҳқаҳаси қишлоқ тўридаги ҳовлисидан ҳам ҳануз эштилиб турарди.
Камарглик Арл шаҳрида тушиб қолди. Ўша одамлар кетдию, кўнкада шамол ётгандай бўлди. Ҳайдовчи ҳам қонини бир оз қимирлатиш машқида отлари билан ёнма-ён кўча бўйлаб борарди… Юқорида фақат иккимиз, чархчи ва мен қолдик. Ҳар қайсимиз ўз кунжагимизда сукут сақлаб борардик. Ҳаво иссиқ, кўнканинг чарми қизигандан қизиб борарди. Араванинг иссиқда тебратишига элиб, бошим оғирлашиб, кўзим гоҳ-гоҳ илингандай бўларди, аммо асло ухлай олмасдим. «Жим бўл, ўтиниб сўрайман» деган жуда илтижоли, жуда изтиробли сўзлар қулоғимга доим чалиниб турарди…
У-чи, у бечора изтироб исканжасида! Уйқу қаёқда, ун чиқармай йиғлаб борарди… Бақувват елкаларининг титраётганига ва ўриндиқ суянчиғида осилиб турган қариянинг қўлидек қонсиз ва жонсиз қўлининг қалтираётганига кўзим тушди.
-Мана, муҳтарам Парижлик, манзилга ҳам етиб келдингиз, -деди дафъатан ҳайдовчи. У қамчисининг учи билан ям-яшил тепаликни менга кўрсатди. Тепаликда қўниб турган катта капалакдек тегирмон кўриниб турарди.
Мен кўнкадан тушишга шошилдим.
Чархчининг ёнидан ўта туриб, шапкаси ёпиб турган юзига боқишга ҳаракат қилдим. У менинг ниятимни олдиндан англагандек, эгик бошини бирдан кўтарди-да, кўзини кўзимга тикиб, деди:
-Мана, мени яхшилаб кўриб олинг, ошна, -деди бўғиқ овозда, — агар кунлардан бир кун Бокерда бир киши ўзини ўзи ўлдирибди, деб эшитсангиз, мен уни билардим деб, бемалол айтишингиз мумкин.
Унинг юзи маҳзун ва сўлғин, киртайган кўзлари намли, аммо овози аламга тўла эди. Алам!… Эр кишининг ғазаби алам бўлиб қолмаслиги керак!… Фалакнинг гардиши билан мен чархчининг хотинига айланиб қолсам, албатта, ундай эрдан ҳазар қилган бўлардим…
Альфонс Доде
Франсузчадан Ҳамдам Орзиқулов таржимаси
https://t.me/IJOD07/