ЧЎЧҚА НАЗАРИЯСИ
Золим подшоҳ фуқаросини қамади. Сабабсиз бир кишига мўлжалланган 3²М (квадрат метр) камерага қўйишни буюрди. Маҳбус ғазабланди. Эшикни тепиб бақирди: “Менинг айбим йўқ! Нега қамадингиз?!" Бақир-чақир қилгани учун уни бошқа, 1²М (квадрат метр) лик хонага кўчириш ҳақида буйруқ чиқди. Яна тўполон бошланди. Маҳбус бу сафар айбим йўқ демади, “Ҳаромилар! Мени ўтириб ухлайдиган хонага қамадингиз!” деб додлади.
Ҳаловати бузилган қамоқхона хўжайинлари энди айнан шу камерага яна тўққизта маҳкумни киритишди. Иш чидаб бўлмас даражага етгач, ўнта маҳбус ёрдам сўраб бақирди: “Бу иш мақбул эмас. Қандай қилиб 1²М (квадрат метр) жойга ўн кишини жойлайсиз?! Бўғилиб ўламиз-ку! Ҳеч бўлмаса бештамизни бошқа хонага ўтказинг!”
Дод-войларни эшитган қамоқхона ходимлари уларнинг ёнига бир чўчқани киритишди. Маҳбусларнинг ҳуши бошидан учди: “Қандай қилиб бу ифлос, исқирт ҳайвон билан бирга яшаймиз?! Сассиғидан ўламиз-ку! Илтимос, шуни олдимиздан чиқаринг. Бошқа нарса сўрамаймиз!”
Бошлиқ ходимларга чўчқани олиб чиқиб, хонани тозалаб беришларини буюрди. Бир неча кундан сўнг ҳол сўрагани келди:
— Аҳволлар қалай? Камчиликлар йўқми?
— Йўқ, йўқ! Ҳаммаси яхши, қийинчиликларимиз барҳам топди, — жавоб беришди маҳбуслар.
Шундай қилиб муаммо биргина чўчқани олиб чиқиш билан ҳал бўлди. Шундай қилиб камеранинг майдони торлиги масаласи унутилди. Ундан олдинги масала ҳам, ундан олдингиси ҳам... Ҳатто биринчи маҳкумнинг зулм билан қамалгани-да унутилди. Ҳеч ким эсламади. Ҳатто сиз ҳам унутдингиз уни, ҳурматли ўқувчи!
Ҳаётимиз ана шундай. Асл муаммомизни унутишимиз учун янги мушкулотлар ўйлаб топишади. Сўнгра моҳирлик ила чўчқа назариясини татбиқ қилишади. Афсуски, энди бизнинг энг олий истагимиз чўчқани орамиздан чиқаришлари бўлади!
https://t.me/Hurfikruznews