Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!
1️⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар аълайҳиссаломга салавот айтишни унутманг!
(Аллоҳумма солли ва саллим аълаа Саййидина Муҳаммад).
2️⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг. Бу суннат амал!
3️⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!
4️⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам шундай деганлар:
“Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради”.
(Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган)
Абу Саъид розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу аълайҳи васаллам: «Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», – дедилар».
Бошқа нусхада:
«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», – дейилган.
Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.
Ибн Умар розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар».
Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган.
Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ: «Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», – деганлар.
«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан
Каҳф сурасининг фазилати тўғрисида Набий алайҳиссалом бундай деганлар: “Ким Каҳф сураси бошидан ўн оят ёдласа, дажжол (ёмонлиги, фитнаси)дан сақланади”
Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий, Аҳмад ривоятлари.
Дажжол Қиёматга яқин чиқиб, илоҳликни даъво қилади, одамларни йўлдан оздиришга ҳаракат қилади. Агар унга ишонсалар, уларга осмондаги Ойни ваъда қилиб, кофир бўлишга ундайди. Шундай қўрқинчли ва таҳликали кунда Каҳф сурасини ўқиб, уқиб юрган мўминлар Дажжолнинг фитнаю ёмонликларидан йироқда бўладилар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, унинг учун ўзи ва икки жума ўртасини ёритувчи нур порлайди», – деганлар
Имом Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилганлар. Санади саҳиҳ.
Саҳл ибн Муоз ибн Анас жуҳанийдан, у киши отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким Каҳф сурасининг аввали ва охирини ўқиса, оёғидан бошигача нурга кўмилади (нурли бўлади). Ким уни тўлиқ ўқиса, унинг учун осмон билан Ер масофасича нур пайдо бўлади (порлайди)
Имом Аҳмад ва Табароний ривоятлари
Бугун муборак жума, Каҳф сурасини ўқинг ва зикр қилинган ҳамда қилинмаган фазилатларга эга бўлинг
@HikoyaNew