❓Стресс эрта қаришига сабаб бўладими?
✍️
Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
🔷 Инсонда ғазабланиш, қайғу ёки қувонч учун жавобгар бўлган гормонлар мавжуд. Бу гормонлар стресс гормонлари дейилади. Узоқ муддатли стресс, қон босими ортишига, ҳазм қилиш тизимида муаммолар пайдо бўлиши ва организмни бошқаришда иштирок этадиган бошқа гормонлар ҳолатини ўзгаришига олиб келади.
Масалан, стресс гормони ҳисобланган кортизол ёрдамида жигар, мушаклар, марказий нерв тизими ва иммунитет тизими тартибга солинади. Кортизол миянинг қўзғалувчанлигини оширади. Ушбу гормон ажралиши сезиларли даражада ошганда, организм огоҳлантиришларни хавфли деб қабул қила бошлайди. Бошқа стресс гормонлари эса қон босимини ва қондаги қанд миқдорини оширади.
✅ Стресс гормонлари организмнинг кўплаб ўзини ҳимоя қилиш хусусиятларини заифлаштириб, қариш жараёнини тезлатади.
👩⚕
@Ginekologiya 👩⚕
🧑⚕
@Soglom_Oilabot 🧑⚕
👨⚕
@Urologiya_uz 👨⚕