Ўлим олдидан калимани айта олмаган талабаРивоятда ҳикоя қилишларича, Фадил ибн Айязнинг талабаси бор эди. Бир куни хасталаниб қолди. Устози уни зиёрат қилгани бориб, шогирдини оғирлашиб қолганини кўради. Бош томонига ўтириб, дарров Ёсин сурасини ўқий бошлади. Хаста кўзини очди ва:
- Устоз, ўқиманг, тўхтатинг, - деди.
Фадил бироздан сўнг калимайи шаҳодатни ўқиди ва беморга қайтаришни сўради. Талабаси:
- Бу сўзларингиздан безор бўлдим, - деди ва бироздан кейин жон берди.
Фадил уйига қайтди. Талабасининг даҳшатли ҳолига куюниб йиғлади. 40 кун уйидан чиқмади. Бир куни кечаси тушида талабасини дўзах ичида кўрди.
- Сен талабалар ичида энг ғайратлиси, доноси эдинг-ку! Қалбингни иймон тарк этишининг сабаби нима? - дея сўради. Талабаси унга шундай жавоб қилди:
- Бунинг уч сабаби бордир:
1. Иккиюзламачилик. Дўстларимга сиз айтган ўгитларнинг доим тескарисини айтар эдим.
2. Ҳасад. Жуда қизғанар эдим. Дўстларимга кўп ҳасад қилардим.
3. Ичкилик. Бир хасталигим бор эди, шуни даволайман деб баъзан май ичар эдим.
Мазкур ҳикоятда англашилганидай, ўлим келганда яхши ва ёмон банданинг ҳоли маълум бўлади. Ояти карималарда Аллоҳ таоло мунофиқларга ўлимдан ҳам қаттиқ хабарни билдиради. Пайғамбар истиғфор айтса ҳам, Роббим кечирмайди ва уларни ҳидоятга йўлламайди. Зеро, гуноҳкор ва гумроҳ ҳолида охиратга сафар қилишнинг оқибати қандай хатарли эканлиги маълум.
"Обидлар йўли" китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.