ТАБИИЙ ХАМИРТУРИШ ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Биринчи кун. Бир стакан илиқ сув оламиз. Идишга солиб унга 3-4 ош қошиғи микдорида ун соламиз. Мен жавдари унидан фойдаландим. Корзинкада бор. Тополмасангиз иккинчи ёки биринчи сорт ун ишлатишга ҳаракат қилинг. Яхшилаб аралаштирамиз. Қуюқ сметана ҳолатига келиши керак. Салфетка ёки идишнинг қопқоғи билан ёпамиз ва иссиқ ва қоронғи жойга қўямиз. Агар идишни ўзининг қопқоғи билан ёпадиган бўлсангиз озрок жойини очиқ қолдириш керак. Иссиклик батареясининг устида сақлаш мумкин эмас. Бузилиб қолади.
Иккинчи кун. Бактериялар ўз ишини қилишни бошлаган ва идишдан сал ачиган нарсанинг ҳиди келади. Бундан хавотир олиш керак эмас, бу нормал ҳолат. 3 қошиқ ун ва озроқ илик сув солиб яхшилаб аралаштирамиз. Огзини салфетки билан ёпамиз. Илиқ ва қоронги жойга кўямиз.
Учинчи кун. Озрок кўпиклар пайдо булади. Ёмон ҳид йўқолиб сал ёқимли ҳид пайдо бўлади. Яна 3 қошик ун ва илик сув солиб яхшилаб аралаштирамиз. Қуйиқ сметана ҳолатига келиши керак. Устини бостириб қуямиз.
Тўртинчи кун. Хамиртуриш ўсишни бошлаган. Яна 3-4 қошиқ ун ва илиқ сув солиб аралаштирамиз. Бешинчи ва олтинчи кунларда хам шундай давом эттирамиз. Бунда идишдан ёқимлироқ ҳид келишни бошлайди. Аралаштирганда кўпикларни кўришимиз мумкин.
Еттинчи куни хамиртуришимиз тайёр бўлади ва уни бемалол ишлатишингиз мумкин. Қолганини идишнинг қопқоғини яхшилаб ёпиб холодилникка қўямиз. Фақат ишлатишдан ярим соат олдин холодильникдан олиб қўйишни эсдан чиқарманг.
Нон ёпиш учун тайёр хамиртурушдан 3 кошиқ олиб бошқа бир идишга соламиз. 5-6 қошиқ ун соламиз ва илиқ сув солиб яхшилаб аралаштирамиз. 5-6 соат қоронғи ва илиқ жойга қўямиз. Энди хамиртуруш тайёр. Агар вактингиз бемалол бўлса яна 3 қошиқ ун ва бир пиёла сув солиб яна 5-6 соатга илиқ жойга қўямиз. Бунда хамиртуриш янада кучаяди. Шошаётган бўлсангиз ўзини бемалол ишлатсангиз бўлади.
Холодильникка олиб қўйган хамиртуришингиз камайиб қолса, яна 3-4 қошиқ ун ва ярим стакан илиқ сув солиб кўпайтиришингиз мумкин.
Консультация учун @zaytun_med
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
@doktorgulbahor
🔗 Telegram | Instagram | Youtube.