Тошкент шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Р.нинг (муқаддам судланган) вақтинча яшаш хонадони ва автомашинаси кўздан кечирилганда сотиш учун мўлжалланган турли номдаги умумий баҳоси 89,4 млн сўмлик 633 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А.нинг хонадонидан умумий баҳоси 57,3 млн сўмлик 2 905 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz