Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ–84-сон Фармонида алкоголь ва тамаки ишлаб чиқариш соҳасини тўлиқ рақамлаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқариш корхоналарини интеграция қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Хусусан, республикада мавжуд барча корхоналарда спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришни рақамлаштириш борасида тизимда янги ахборот технологияларини яратиш ишлари амалга оширилмоқда. Булар:
- истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими;
- истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил қилиш тизими;
- истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинг ва назорат қилиш имкониятига эга геоахборот тизими.
Ушбу ахборот тизимларини яратиш ҳамда тўлиқ ва ишончли маълумотлар билан бойитиш мақсадида, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Кадастр агентлиги ва бошқа соҳага тегишли ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро маълумот алмашувчи интеграция тизими йўлга қўйилди.
Ҳозирда истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь махсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга реализация қилинган этил спирти ҳамда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлари миқдорининг онлайн ҳисобини юритадиган электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиб, ўлчов ускуналарини ҳисобга олиш ахборот тизими билан интеграция қилиш жараёни амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Инспекция томонидан республикамизда мавжуд 31 та истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинг ва назорат қилиш мақсадида ГЕО ахборот модулига уланди.
Истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 45 та корхонада мавжуд автотранспорт воситаларга GPS Treker қурилмалари ўрнатилиб, ISAT тизимида онлайн тарзда автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинг қилиш тизими ишга туширилмоқда.
Эндиликда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими, хавфни таҳлил қилиш тизими, истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинги ва назорати юритилади.
👉
@Department_uz