Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 5-7 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида “Ориат” ва “Қорадори” кенг кўламли тадбирлари ўтказилди.7 февраль куни ўтказилган “Ориат” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари давомида ахлоқ ва соғлиққа қарши қаратилган жиноятларни аниқлаш, ОИВ (ОИТС) ва бошқа турдаги юқумли, тери-таносил касалликларининг тарқалишини олдини олиш мақсадида сауналар, СПА салонлар, массажхоналар, караоке барлар, меҳмонхоналар, хостеллар, тунги клублар ва бошқа жамоат жойларида ҳамкорликдаги тадбирлар олиб борилди.
Тадбирлар доирасида
340 та объект текширилиб, аҳоли саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган
2.957 нафар шахслар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва мобил тарзда шифокор кўригидан ўтказилиб, тегишли тиббий хулосалар олинди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича қўзғатилган
93 та жиноят ишлари доирасида
94 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди.
153 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб,
1.920 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда уларнинг
766 нафари расмий огоҳлантирилди.
“Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг иккинчи босқичида жами
640 та махсус тезкор тадбирлар доирасида
1.401 нафар гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш, сақлаш, истеъмол қилишда гумон қилинган шахслар билан тезкор ва профилактик огоҳлантирув тадбирлари амалга оширилди.
Ўтказилган тадбирлар давомида жами
28 кг. 857 гр. гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари) ҳамда
9.421 дона кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситаларининг аҳоли орасида тарқатилиши тўхтатиб қолинди.
18 та ноқонуний ўқ отар қурол ва
126 дона совуқ қуроллар аниқланди.
Шунингдек,
339 нафар шахсларга нисбатан
269 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда
119 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
53 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.
656 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб,
234 нафари расмий огоҳлантирилди.
Телеграм ижтимоий тармоғида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманида 1 кг синтетик гиёҳвандлик воситаси “закладка” усулида кўмилгани тўғрисида тезкор маълумот олинди.
Маълумот асосида олиб борилган тадбирлар натижасида 1986 ва 2002 йилда туғилган, икки нафар шахс гиёҳвандлик воситасини кўмилган жойдан олаётган вақтида ушланди. Улардан бири яшаб келаётган Миробод туманидаги уйнинг турли жойларида “закладка” усулида тарқатиш учун тайёрлаб қўйилган жами
200 гр. синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози, изоляцион лента ва зип-пакетлар борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.
Одам савдосига қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда 1986 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида вақтинча яшаб келаётган Туркия Республикаси фуқароси ва икки нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қўлга олинди. Ушбу шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб, жинсий эксплуатация қилиш мақсадида 2 нафар аёлни Тошкент халқаро аэропорти орқали Истанбул шаҳрига жўнатаётган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Пойтахт ҳудудида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 1980 йилда туғилган шахс Учтепа туманида 1987 йилда туғилган фуқарога таҳдид қилиб, унинг юз соҳасига бир неча маротаба урганлиги ва нархи
280 АҚШ доллари бўлган қўл телефони ҳамда
460 минг сўм пулларини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Шунингдек, ушбу шахснинг
таниши ўзининг яшаш манзилида “Макаров” пистолетини сақлаб келаётганлиги ҳақида тезкор маълумот олинди. 6 февраль куни 1978 йилда туғилган мазкур шахс ушланиб, унинг Учтепа туманидаги уйида ўтказилган тинтув давомида, 1980 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона
"Макаров" пистолети, 2 дона ўқдон ва
15 та жанговар патронлар аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги тезкор тадбирлар бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилади.Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿