#xayrlikech #kechinma
Опам узоқда яшовчи холамнинг қизида чана борлиги, меҳмонга борганида бирга учишгани ҳақида гапириб берарди.
Икки ёнида иккита оппоқ қанотчаси бор, тепадан тушишда шунақанги товланадики, кўзинг қамашиб кетади, дерди у...
Болаликда менинг ҳеч қачон чанам бўлмаган. Ҳамқишлоқ болаларда ҳам йўқ эди, шахсан ўзим сира кўрмаганман.
Шунинг учун бўлса керак, қишнинг тезроқ келишини, онам билан холамларникига меҳмонга боришни кутиб яшардим.
Хаёлларимда маза қилиб чана учар, иккала қанотчаларининг ялтирашидан кўзим қамашиб кетаётгандай бўлаверарди...
Ичим илирди тасаввур қилган манзарамдан, қиш ўз-ўзидан энг гўзал, энг фараҳли фаслга ўхшаб туюлаверарди...
Кейин нима бўлди, дейсизми?
Кейин... Бир куни бозорда чанани кўриб қолдим. Ҳар турлик, 10-15 тача бор...
Ажаб... Қарасам қўполдан-қўпол темир курси, қанотчалари эса йўқ, бўлган тақдирида ҳам шу бачкана, қовушмаган матоҳнинг ялтираб товланишига ўла қолса ишонгинг келмайди!..
Шунда тушунганман, дўстим, баъзида хаёллар ҳаётнинг ўзидан афзалроқ бўлиши мумкинлигини. Тасаввурингиздагиларнинг ҳаммасини ҳам ҳаётдан излайверманг...
Хайрли кеч.
⸺ Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon