#xayrlikech #arxiv #voqeot
"ХИЁНАТ"
Гўдаклигимдан бошлаб отлар, итлар ва қушларга қизиқар эдим... Бола эканман-да, бир гал қишлоқдошларимиздан биттасининг чиройли кучукчасини ўғирлаб келдим. "Зийрак" қўйдим отини. Ўзим нима есам тенг ярмини илиниб, боқа бошладим. Зотдор экан... Кучукча уч ой деганда ўсиб, итмисан ит бўлди!..
Гап ётмайди-да қишлоқда. Итини мен ўғирлаганимдан хабар топган эгаси бир куни уни излаб келди. Жаҳли чиқди, олиб кетаман деб туриб олди. Мен итни қучоқлаб олдим. Бермайман дедим. Йиғладим...
Отам бир сўзли одам. Шарт қўйди. Итни ушлаб тураман, икковинг икки ёнимдан ўт-да, чақир. Қайсингга қараб юрса, ит ўшаники, деб айтди. Бу шартга итнинг эгаси ҳам кўнди.
Мен жуда хурсанд эдим. Ахир уч ойдан бери ўзимдан ажралмаган, фақат ўзимнинг қўлимдан овқат еган ит, чақирсам менга қараб юриши аниқ эди-ку!?
Лекин... Лекин... шундай бўлмади. Отам ушлаб турган итни иккимиз икки тарафдан туриб чақирганимизда, у эгасига қараб борди...
Ўшанда итни жуда ёмон кўриб қолдим. Туни билан ухламасдан бошимни кўрпага буркаб йиғлаб чиқдим. Роса сўкдим уни. Хайф сенга берган шунча овқатим, меҳрим, дедим... Номард экансан, дедим...
Йиллар ўтиб, кейинчалик ўйлаб кўрсам, хато қилган эканман. Ўша ит жуда мард экан. Асли унча-мунча одамзотидан мард, садоқатли экан ўша ит!..
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon