Қашқадарё вилояти
КЎЧАТ ЕТИШТИРИШ ТАЖРИБАСИ КАТТА ФОЙДА БЕРМОҚДА
Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг Китоб участкаси тасарруфидаги “Қорабулоқ” насос станцияси ходимлари ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш мақсадида кўчатчилик билан шуғулланади.
Айни пайтда станцияга боғланган майдонларда 4 минг туп ток, 3 минг туп анор, минг туп олча кўчатлари бор.
-Ходимларимиз билан бирга участкаларга ва бошқа сув хўжалиги ташкилотларига кўчат етиштириб берамиз дейди, - насос станция бошлиғи Зокир Пардаев. - Қолаверса яшил макон умуммиллий лойиҳасида ҳам фаол иштирок этдик. туманимиздаги йўл ёқаларига 2 мингга яқин арча кўчатларини экдик. Кўчатчиликни кенгайтирмоқчимиз, яна 10 сотих майдонда янги навли кўчатлар қадаймиз.
Шунингдек ушбу насос станцияда балиқчилик ҳам йўлга қўйилган. Ҳар баҳорда чавақ ташланиб, парваришланган балиқлар ходимларга тарқатилади.
https://t.me/AmuQashqadaryoITHB