Тасодифий учрашув
— Сиз аввал судья эдингиз-а?
— Ҳа.
— Ишдан кетдингизми?
— Шундай бўлиб қолди. Шу дамасни миниб, тирикчилик қилиб юрибмиз.
— ...
— Биз танишмизми?
— Тўғри қилибсиз. Яхши эплолмаган ишни ташлаган маъқул. Ўшанда адвокатимиз, ноҳақ айбланаётган ўғлимга зулм қилмай, оқлов ҳукми ўқишингизни сўрганида, иш назоратда эканлигига шаъма қилиб, ўғлимни аслида тасдиғини топмаган товламачиликда ноҳақ айблаб, 10 йилга ҳукм қилиб юборган эдингиз. Ўшанда ўзингиз ҳам билиб тургандингиз-а, ўғлим айбсиз эканини?
— ...
— Биласизми? Ўғлим кеча оқланиб, оиламизга қайтди. Меҳмонларга бозорлик қилиб келяпман.
— …
— Қўрқманг! Мана, йўл ҳақини олинг!
@Advokat_Abdullayev