O‘zbekiston mahallalari uyushmasi
Репост из: Alimoff
Михеева – ўзбекча фамилия эмас ёки нима учун "Anora" фильми ўзбеклар ҳақида эмаслиги ҳақида
Баъзилар "Anora" фильмини кўрмай туриб, фильмда ўзбеклар ҳақоратлангани ҳақида гапиряпти. Қизиғи, фильмни кўрганлар деярли ҳаммаси у ерда ўзбекларга ишора ҳам йўқлигини қайта-қайта таъкидлашяпти.
Аслида чиндан ҳам фильмда на "ўзбек" деган сўз ишлатилган, на қаҳрамоннинг миллатини аниқ белгиланган. Барча шов-шув фақат қаҳрамоннинг исми Анора бўлгани туфайли чиқяпти.
Фильмда бош қаҳрамоннинг фамилияси Михеева, у АҚШга бориб бир неча авлоддан бери яшаётган мухожирларнинг фарзанди. "Анора" фақат ўзбекларга хос эмас, балки бутун Ўрта Осиёда, жумладан, қозоқ, қирғиз, тожик ва ҳатто бошқа минтақаларда ҳам учрайди. Қолаверса, Анора исми исм форс-тожикча бўлиб, қизил ҳолли, норли қиз деган маънони англатади. Демак, бу фильм айнан ўзбеклар ҳақида дейиш учун асос йўқ.
Ҳақиқатдан ҳам бирор халқ ҳақорат қилинган бўлса, далиллар билан кўрсатиш керак. Фильмнинг қайси жойида? Қайси кадрида? Қайси диалогда? Агар бундай нарса йўқ бўлса, "бизга туҳмат қилиняпти" деб овора бўлиш – "Иштонсизнинг ҳадиги чўпдан" мақолига мос келмайдими?
Энг ёмони, ҳеч қандай асоссиз тарзда бундай гапларни тарқатиш билан, биз ҳақиқатдан ҳам мухожирлар ҳақида салбий образ шакллантиришга хизмат қилиб қўямиз. Оқибатда, ўзимизга ўзимиз зарар келтирамиз.
Нимага шунақамиз: нимаики ифлослик бўлса ўзимизга юқтириб олишга тайёр турамиз, бизга тааллуқли бўлмаган негативларга ҳам “лаббай” деб олдинга чиқиб елка тутамиз? Бунча ўзимизни ёмонлашга, ёмон кўришга ўчмиз? Ҳали биздан бошқа биров бу фильм ўзбеклар ҳақида дегани ҳам йўқ, ўзимиз “бу бизмиз” дейишимиз – касаллик-ку, аллақандай “ноқислик синдроми”. Бас қилайлик энди!
Ҳис-туйғуларга эмас, фактларга асосланган хулоса чиқарайлик. Кўрмаган нарсани муҳокама қилиш – жамиятни нотўғри маълумотлар билан тўлдиришдан бошқа нарса эмас.
Айтганча, ушбу фильм кеча “Энг яхши фильм” номинациясида Оскар мукофотини олди.
🧠@nurbekalimov