Ximaydullayeva Durdona Furkatovna
Репост из: Alimoff
Гирляндалар уйқуга қандай таъсир қилади?
Кечки пайтда уйда ранг-баранг ёнувчи гирляндалар мияга қувонч бахш этса-да, уларнинг инсон уйқусига салбий таъсири катта экан. Тадқиқотларга кўра, бундай ёруғликлар айниқса мелатонин — уйқу гормонининг ишлаб чиқарилишини тўхтатиб қўяди. Мелатонин инсоннинг табиий уйқу режасини тартибга солади ва танани ҳордиқ чиқаришга тайёрлайди. Агар бу гормон камайса, уйқуга кетиш қийинлашади, уйқу чуқурлашмайди ва тананинг тикланиш жараёни сусаяди.
Мутахассислар айниқса кўк ва ранг-баранг ёнувчи чироқлар мияни чалғитиши ва марказий нерв тизимида “кўзлар учун тинчлик вақти” деб сигнал берувчи жараёнга халақит қилишини таъкидлайди. Бундай ёруғликлар мияни ҳали “кун якунланмаган” деб ўйлашга мажбур қилади, бу эса уйқуга кетишни кечиктиради.
Врачлар уйқуга яқин барча ёруғликларни, хусусан гирляндаларни уйқудан 2 соат олдин ўчиришни тавсия этади. Бу орқали мия ва кўзларга ҳордиқ бериш имконияти яратилади, мелатонин ишлаб чиқарилиши тикланади ва уйқу сифати яхшиланади. Акс ҳолда, мунтазам равишда ёмон ухлаш чарчоқ, кайфият тушкунлиги, иммунитет пасайиши, ортиқча вазн ва ҳатто юрак-қон томир касалликларига сабаб бўлиши мумкин.
Бундай кичик омиллар кўпчилик томонидан эътиборсиз қолдирилади. Чунки кўпинча дедлайнлар, стресслар уйқусизликка сабаб деб ўйлаймиз, лекин ёруғликнинг инсон организмига кўрсатадиган таъсирини билиб, соғлом уйқу учун айрим одатларни ўзгартириш керак.
Тунда ёруғликларни ўчириш нафақат энергияни тежайди, балки соғлиқни асрашга ҳам ёрдам беради. Гўзал ва рангли чироқлар яхши кайфият учун керак, лекин тунда уларни ўчиришни унутманг.
🧠@nurbekalimov