Durdona Ximaydullayeva
Репост из: Alimoff
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чиқиндилар хизмати бўйича қонун лойиҳаси ҳақида
ОАВ ва ижтимоий тармоқларда чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловлар ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти. Айрим маълумотлар нотўғри талқин қилиниб, жамоатчилик орасида тушунмовчиликлар келиб чиқяпти. Аслида, қонун ҳозирча биринчи ўқишда концептуал тарзда қабул қилинди ва бу ҳали унинг якуний кўриниши эмас.
Қонун лойиҳасида чиқиндилар хизмати бўйича тўлов интизомини яхшилаш мақсадида бир нечта таклиф берилган. Агар истеъмолчида қарздорлик пайдо бўлса, уни SMS орқали огоҳлантириш таклиф қилиняпти. Огоҳлантиришга қарамай қарз тўланмаган тақдирда, чиқинди хизмати учун қарз тўланмагунча истеъмолчининг электр энергияси бўйича тўловлари вақтинча чекланиши мумкин. Лекин бу нормалар ҳали муҳокама жараёнида ва қонуннинг қабул қилиниши учун яна 2- ва 3-ўқишлардан ўтиши керак.
Депутатлар лойиҳани муҳокама қилиб, биринчи ўқишда қабул қилишган. Шу билан бирга, қонун лойиҳасини 2-ўқишда жиддий қайта ишлаш ва такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди. Яъни, ҳужжатда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш кафолатлари мустаҳкамланиши, асоссиз равишда фуқароларда қарздорлик юзага келмаслиги чоралари аниқ белгиланиши керак.
Чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизматлари аҳоли учун зарур, бу соҳадаги тўлов интизомини яхшилаш катта аҳамиятга эга. Қарздорликнинг ортиши айрим ҳудудларда санитария ҳолатига салбий таъсир кўрсатяпти ва хизматларнинг сифатли ташкил этилишига тўсқинлик қиляпти. Шу боис тўлов тизимини тартибга солиш орқали чиқинди хизматлари барқарор ишлашига эришиш мақсад қилиб қўйилган. Шунинг учун буни нотўғри талқин қилмасдан, ишончли манбаларга таяниш керак.
🧠@nurbekalimov