Репост из: AGROBLOGER
⚡️ЯХШИ ХАБАР: Ўзбекистонда тез бузиладиган мева-сабзавотларни экспорт қилишда божхонада алоҳида йўлаклар ташкил этилади.
Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини устувор тартибда тезкорлик билан амалга ошириш учун махсус белгилар билан жиҳозланган алоҳида йўлаклар товар ва транспорт воситалари ҳаракати юқори бўлган йирик чегара-божхона постларида ташкил этилади.
Бунда тез бузилувчан мева-сабзавот маҳсулотлари (пиёз, карам, гилос, ўрик ва бошқалар) ортилган транспорт воситаларини ушбу йўлакларга йўналтиришда устуворлик таъминланади.
Экспортга йўналтирилаётган тез бузилувчан мева-сабзавот маҳсулотлари ортилган транспорт воситаларига халқаро стандартларга мос бўлган фарқлаш белгисини (автотранспорт воситасининг олд ойна ўнг томонига) ўрнатиш тавсия қилинади.
“Бу чегара-божхона постларида ушбу транспорт воситаларини алоҳида йўлакка йўналтиришда муҳим рол ўйнайди”, — дейилади хабарда. Бундан бир неча кун аввал Сирдарё, Яллама ва Нажимов чегара-божхона постларининг Ўзбекистон билан чегарадош томонида тирбандликлар мавжудлиги, ичи тўла мева бўлган фуралар 2 кундан бери чиқарилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Божхона қўмитаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чегара-божхона постларида навбатсиз расмийлаштириш йўлга қўйилганини билдирганди, дейилади хабарда.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger