Репост из: TOMCHI
🌾 Давлат дон корхоналарида талон-торож қилиш ҳолатларига ҳалигача барҳам берилмаган
«Уларнинг ун ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ўртача 60 фоиздан ошмайди», — дея танқид қилди Президент.
Давлат дон корхоналарининг тегирмон харажатлари хусусий секторга нисбатан 20-25 фоизга юқори, рентабеллик эса 2 баравар кам. Ишлар самарасиз йўлга қўйилгани оқибатида «Ўздонмаҳсулот» корхоналарининг Қишлоқ хўжалиги жамғармаси олдидаги қарзи 1,8 трлн сўмни ташкил этиб, шундан 1,1 трлн сўми умидсиз қарз ҳисобланади.
〰️〰️〰️
❌ Фермерларнинг ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади — Президент
«Бундан буён туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади.
📍Биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди. Марҳамат, қайси ҳудуддаги корхона биржада ютиб олса, ҳеч қандай тўсиқларсиз ғаллани олиб кетиши мумкин», — деди Президент.
〰️〰️〰️
🚛 Вилоят ҳокимларига чекка ва олис қишлоқларга ун етказиб бериш бўйича транспорт харажатларини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш топширилди
Бундан буён, «Ўздонмаҳсулот» корхоналари ҳам, хусусий корхоналар ҳам ун ишлаб чиқаришга буғдойни биржа орқали бозор нархида сотиб олиши белгиланди.
Уларга ғалла сотиб олишга айланма маблағ учун 800 млрд сўм миқдорида кредит ресурслари ажратилади.
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali