S. Hojimetov
Репост из: Mehrob.uz
Оила аъзоларинг билан дастурхон атрофида ўтирганингда уларни диққат билан кузат! Отангнинг кўзларига қара! Онангнинг юзидаги ажинлару сочларидаги оқ толаларга боқ! Шуларнинг ўзи кифоя эмасми янада шижоатлироқ бўлишингга!? Улар сенинг муваффақиятингни кутишмоқда... Ота-онангдан кўп нарса талаб қилма. Миянгдаги бўлмағур ўй-хаёлларни ҳам чиқариб ташла! Нима эмиш, «Ота-онам менга ҳамма нарса қилиб бериши керак эди!». Бекорларнинг бештасини айтибсан! Ота-онанг дунёга келтириб, сендан нимадир кутаётганининг ўзи энг катта бахт эмасми? Ахир бу толедан маҳрум инсонлар қанча? Шундай экан, уларни рози қилишга улгур!
🔗 Фарзанд ота-онани муҳокама қилмасин!
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@mehrob_uz
🔗 Фарзанд ота-онани муҳокама қилмасин!
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@mehrob_uz