Юлия Юрьевна
Репост из: Pedkadr.tdi.uz
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2022 #ПЕДАГОГЛАРГА_МУҲИМ_ЭСЛАТМА!
‼️ Илгари хабар берганимиздек, 7 январь кунидан бошлаб январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси иштирокчиларини рўйхатга олиш жараёнлари бошланди. Педагогларга Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишдан олдин Низомнинг айрим бандлари билан яна бир марта танишиб чиқишларини тавсия қиламиз.
📌Низомнинг 23-банди: Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) электрон тарзда тўлдиради.
📍Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
✅ педагог кадрнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);
✅ қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);
✅ педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.
📍Педагог кадрлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
📍Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади.
📌Низомнинг 25-банди: Нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда педагог кадрнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.
📍Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш Таълим инспекциясида мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади.
📍Таълим инспекциясида мавжуд бўлган маълумотлар асосида педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, Таълим инспекцияси томонидан тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади.
📍Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатлар қалбаки эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар Таълим инспекцияси томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.
📌Низомнинг 26-банди: Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки Таълим инспекцияси томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:
📍педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд SMS-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;
📍педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;
📍сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).
📍Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
‼️P.S. Ўз фаолиятингизга ҳамда ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларга бефарқ бўлманг!
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉https://t.me/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈