Репост из: Homidjon Ishmatbekov
Ақлнинг моҳияти ва унинг ўрни
Иброҳим Ҳарбий раҳимаҳуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан нақл қилишича, у киши: ақл, бу - ғариза (инстинкт), деганлар. Ҳудди шундай гап Ҳарбий Муҳасибийдан ривоят қилинган. Муҳасибийдан яна: ақл, бу – нур, деган ҳам нақл қилинган. Бошқа олимлар: ақл, бу – қувват, маълумотларнинг ҳақиқатини ажрата олиш қобилияти, деган бўлсалар, яна бир тоифа уламолар: ақл, бу - зарурий илмларнинг бир тури, масалан, жоиз нарсаларни жоиз деб билиш, имконсиз нарсаларни имконсиз деб билиш илми, деганлар. Яна бошқа тоифа олимлар томонидан: ақл, бу – нозик гавҳар, у шаффоф жисм, деб айтганлар ҳам бор.
Аъробийдан ақл нимадур?-деб сўрадилар. Аъробий: тажриба билан топган нарсам, деган экан.
Билингки, бу борадаги энг ҳақиқатга яқин гап шуки, ақл деб номланмиш нарса исми жиҳатидан тўртта маънога нисбатан ишлатилади. Биринчиси, васфга, қайсики, агар инсон ундан ажраса ҳайвондан фарқи бўлмай қолади. Инсон айнан оқиллик васфи ила назарий илмларни қабул қилиш, ақлий меҳнат фаолиятини бажариш қобилиятига эга бўлади. Ақл, бу – ғаризадир, у қалбга тушган нурдир, у билан нарсаларни идрок қилади, деганларнинг таърифида айнан мана шу нарса ирода қилинган.
Иккинчиси, инсон табиатига жойланган зарурий илмга ҳам ақл сўзи ишлатилади. Жоиз нарсаларни жоиз, имконсиз нарсаларни имконсиз деб билиш каби. Учинчиси, тажриба орқали хосил қилинган илмларга ҳам ақл номи ишлатилади. Тўртинчиси, инсонни дунё лаззатларига даъват этувчи шаҳватидан тийиб турувчи ғаризий қувватига ҳам ақл сўзи ишлатилади.
Одамлар ушбу тўртта ҳолатдан асосан иккинчисида, яъни зарурий илмларни билиш борасида бир-бирларидан фарқ қиладилар.
Ақл сўзининг келиб чиқиши борасида тўхталадиган бўлсак, Саълаб раҳимаҳуллоҳ: ақл, асли ман қилиш сўзидан олинган, деган. Масалан, عقلت الناقة , (туяни боғладим). Яъни, туяни юришдан ман қилдим.
Ақлнинг ўрни борасида уламолардан турлича фикрлар нақл қилинган. Фазл ибн Зиёд раҳимаҳуллоҳ Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан: ақлнинг ўрни димоғдир, деган гапни нақл қилганлар. Бу гапни Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳам айтганлар. Аксар уламолар эса, ақлнинг макони қалбдир, дейишган. Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан ҳам шундай гап ривоят қилинган. Улар бунга Аллоҳ таолонинг: (уларнинг қалблари бўлсаки, у билан ақл юргизсалар) оятини далил қилганлар.
https://t.me/tuhur