Алимов Ахрорович Илес
Репост из: 23.5° бурчак остида
#бурчакдагитарих
Дунё ядро урушидан сақлаб қолинган кун
1962 йил 28 октябрни "инсоният ядровий фалокатдан қутилиб қолган сана" деб аташ мумкин. Ўша даврда СССР ва АҚШ ўртасидаги Совуқ уруш даврининг энг қалтис палласи ҳисобланувчи “Кариб инқирози” авжига чиққан пайт эди.
Америка самолётлари Куба яқинида СССРнинг ядровий каллаклар билан қуролланган Б-59 сув ости кемасини ўққа тутди. Америкаликлар бу орқали совет денгизчиларига сув ости кемаси аниқланганлигини ва у идентификация қилиш учун сув юзасига кўтарилиши кераклигини билдиришган. Бироқ АҚШ ҳарбийлари ушбу сув ости кемаси ядровий каллаклар билан қуролланганлигидан бехабар бўлган.
Фавқулодда ҳолатларда, Совет сув ости кемаларидаги ядро қуролидан фойдаланиш буйруғи марказнинг розилигисиз, ҳар бир сув ости кемаси қўмондонлиги томонидан берилиши мумкин эди. Бу сув ости кемасидаги уч нафар командирнинг келишилган қарорини талаб қилган. Ўша пайтда Куба яқинида бўлган Б-59 сув ости кемасида бундай одамлар кема командири Валентин Савицкий, командирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Иван Масленников ва сув ости бригадаси штаб бошлиғи, 2-даражали капитан Василий Архипов эди. Москва 2 ҳафта давомида сув ости кемалари қўмондонлари билан Америка кемалари уларнинг изига тушмаслиги учун алоқа қилмади, шунинг учун сув ости кемаларидагилар “Кариб инқирози” билан боғлиқ вазият қандай ривожланаётгани ҳақида ҳеч нарса билишмас эди.
1962 йил 28 октябр куни Валентин Савицкий, Б-59 сув ости кемасининг бутун периметри бўйлаб бомбаларнинг портлаш овозини эшитиб, "СССР ва АҚШ ўртасида уруш аллақачон бошланган" деб ўйлайди ва ядро каллагига эга торпедани ишга туширишга қарор қилади. Бироқ, Василий Архипов тажрибали офицер сифатида вазминлик билан ҳаракат қилади ва ядро қуролидан фойдаланишга рухсат бермайди. Шу тариқa, Архипов муқаррар ядровий уруш хавфини тўхтатиб қолади.
Шундан сўнг СССР сув ости кемаси Америка эсминеци билан алоқага чиқади ва Куба сувларини тарк этиб, СССРга қайтади. Василий Архипов эса “3-жаҳон урушини олдини олган шахс” сифатида тарихдан жой олади.
🔥 @burchakostida