Репост из: Асланов билан футбол
Гарначо иккинчи ўйиндирки ўнг қанотда тушяпти ва яхши ўйнаяпти. Ўтган мавсамдаям у бу позицияда ўйнаган, аммо чапда Рэшфорд борлиги учун мажбурий ечим бўлган. Ҳозир ҳар икки қанот бўш бўлса-да, Аморим уни ўнгда туширяпти.
Сосьедаддаги ўйиндан кейин буни сўрашганда мураббий бу рақибнинг ожиз нуқталаридан келиб чиқилган қарор деганди, аммо бугун ҳам ўзгариш бўлмаганидан тушуниш мумкинки, бу Гарначо билан боғлиқ, рақиб билан эмас.
Менимча, унинг ўнгда яхшироқ кўринаётганининг сабаби, бу томондан Гарначода дарвозага зарба бериш имконияти йўқлигидир. Кўп ёзилган, Гарначо ноаниқ зарбалар, вазиятларни кўкка совуриш бўйича лигада етакчи ҳисобланади, унинг охирги 44 зарбаси гол билан якунланмади - катта кўрсаткич.
Ўнгда у фақат жарима майдонига пас бериши мумкин холос, натижада бугун Гарначо учта хавфли вазият яратди, голга сабаб бўлган жарима зарбасини ишлади, ўтган ўйинда ўз ҳисобига ассист ёзиб қўйганди.
@aslanov_futbol