Репост из: 🇺🇿 KUTUBXONA™ 📖📚|Rasmiy kanal
📝Атир-упа қулф эмас (Бўлган воқеа)
Наргиз рўпарасидаги қўшнисининг устидан кулиб деди: «Эрталабдан кечгача белида фартук. Ҳеч юзига нарса суртганини кўрмаганман. Ошхонада ивирсиб юраверади. Ҳа, устига оладида хотин. Шуни эри уйланмай мени эрим уйлансинми?»
Наргиз эрталабдан кечгача пардозини янгилагани янгилаган. Лаб буёғини устига уст сураверади. Ойнани олдида айланверганидан ойнанинг кўнгли айниб, хира тортиб қолган. Гўзалларнинг гўзали, асалларнинг асали деб билади ўзини. Аммо бир ҳақиқатни билмайди! Ўзининг ҳам эри аллақачонлар иккинчисига уйланиб бўлган.
•••
Пардоз-андоз, бўёқ-сўёқ, атир-упа эр-хотиннинг қулф-калити эмас. Қанчадан қанча гўзал, асал, сулувларнинг эрлари уйланиб кетишган. Ҳам пазанда, ҳам чаққон, ҳам ораста ҳар томонлама етук келинларнинг, аёлларнинг турмушлари ўхшамаган.
Чиройлари ёки лаб бўёқлари билан эрларини ушлаб қололмаганлар…Агар пардоз-андоз эрни ушлаб қолганда эди, ҳаёт бошқача бўлар эди.
Аввалам бор бу тақдир, қисмат…
Инсон пешонасида ёзилганидан ортиғини кўрмайди.
Катта гапириб, ўзига бино қўйган аёллар яхшиси катта нон тишласинлар. Қўйиб беришса уларнинг ҳам эрлари албатта уйланади. Эр бечоранинг духини олиб қўйишгандан кейин эрлари тушида ҳам уйланолмайди.
Бировларнинг ҳаётини муҳокама қилиб, вақтини ўтказаётган хотинчалар эртага ўсиб-унаётган қизларининг келажагини тушунсинлар. Ҳар бир қилинган масхара, кулгу, кесатиқ, катта кетишларни албатта авлодларида кўрадилар. Кўрмасдан ҳеч қачон вафот этмайдилар.
Яна ўша гап…катта гапирманг, катта нон тишланг!
Зулфия Махмуд
#Kutubxonachidan
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
🌙 Каналга аъзо бўлиш👇
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📖 @Kutubxona 📚
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚 @Kitoblar_ulashamiz_1 📖