КЕЧ ОЧИЛГАН КЎЗНИНГ ВА ЁВУЗ ҚАЛБНИНГ АФСУС~НАДОМАТИ...
(Бир акамизнинг ҳаётий ҳикояси!!!)
Инсон йўқотмагунича
қадрлашни, кеч қолмагунигача
шошилишни ўйламас экан...
Робия билан севишиб
турмуш қурмаганмиз,
оиламдагилар қистови билан уйлангандим, ақл фаросатда
тенги йўқ, оқила аёлим билан
айрилишимизга аслида ўзим
айбдорман...
Шунча йил яшабмизу унга бир оғиз ширин гапирмабман ҳам, меҳрли кўзимни, ширин сўзимни
кутганча қолди...
Ойим келинларини яхши кўрсаларда, жуда қаттиқ қўл қайнона эдилар, фарзанд бўлавермагач эса муносабатлари анча совий бошлади. Тинмай Робияни айблайдиган бўлдилар.
Шуларга қарамасдан Робия
келинлик вазифасини аъло
даражада бажарар эди...
Кечалари жойнамоз устида йиғлаб дуолар қиларди,
Аллоҳдан фарзанд сўрарди…
Буларни кўра била туриб ҳам
ундан меҳримни қизғандим, айшу ишрат, иш, дўстларимдан ортмадим...
Даволаниш мақсадида бир
неча маротаба докторларга
мурожаат қилдик, бормаган
табибимиз қолмади…
Онам ҳай~ҳайлашимга қарамасдан домлага ўқитиб ҳам кўрдилар… Пешонада бор эканда шу кунлар ҳам…
Фарзандсизлик тақдирига тан
бериш ҳақида ўйлаб
қолардим баъзида… Негадир
кундан кунга аёлимдан кўнглим совий бошлади…
Аслида бирор нуқсонсиз келин
ва ажойиб жуфти ҳалол
бўлса-да, негадир менинг
наздимда “туғмас” аёл
сифатида жуда хунук кўринар эди… Дўстларимнинг “қўй шу
аёлни, бошқа “онаси
ўпмагани”га уйланиб оласан” ~
деган қистовлари сабаблими,
баттар шайтон вас~васасига
тушиб борар эдим.
Одамни нафси ёмон бўлар
экан, ишхонамиздаги бир аёлга
ўралашиб қолдим... Эндиликда
менга барчаси аҳамиятсиз эди.
Чунки ҳақиқий бахтимни шу
аёл билан топгандай эдим… Аёлимдан яширмадим ҳам.
Ҳаммасини сезиб ичи
узилаётганини билиб турсам-да,
бунга эътибор ҳам қилмасдим.
Ҳаммаси шундан бошланди.
Ҳалигача афсусланаман.
“Мазам бўлмаябди, Рустам
ака” дейди, анча вақт
ҳолсизликдан азият чекди …
Докторга бор”~ дедим энсам
қотиб. ”Сен билан докторма
доктор юришга вақтим борми мени” ~ дея вақтимни ҳам
аядим …
Афсус…
Мен учун арзимагандай туюлган шу бир кунни ўтказиб юборганимда
эди...
Тушлик вақтида тинимсиз жиринглаётган телефонга эринибгина қарадим, ойим эканлар…
~ Лаббай ойи?
~Ўғлим, қаердасан тез етиб кел…
Ҳотинингни мазаси қочиб
қолди. Ҳозир марказий шифохонадамиз… Шошиб
қолдим. Ярим соатда айтилган
жойда бўлдим... Докторнинг
гапларидан ичим узилди.
Аёлимнинг кам қонлик дарди
сабабли анча ҳолсизланганлигини буни устига қон босими бирдан
кўтарилиб кетиши натижасида
ҳушини йўқотганини айтди.
“Ишқилиб тузалиб
кетсинда”~деб ҳаёлимда ўтказаман…
Лекин афсуски умидларим пучга чиқди…
~ Бандачилик ука… Кўз олдим
қоронғулашиб кетди… Лекин,
лекин… хаёлимга келган гапни
талаффуз қилишга тилим лол эди… Шунча йил мен билан
елкадош бўлган инсон…
Бугун афсуски мени ташлаб
кетганди. Докторнинг
гапларини эшитмас эдим.
~ Афсус, айбга буюрмайсизлар… Қўлимиздан келган барча ишни
қилдик. Айтганча хабарингиз
бўлгани яхши, аёлингизни 2
ойлик ҳомиласи ҳам бўлган
экан…
Шифокорнинг энг сўнгида айтган гапларидан дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди…
Ўзимни тинмай айблайман… Қанчалар разилман, қанчалар
золимман???
Мана Азизларим!!!
Бу дунёни Яратган биз бандаларига омонат қилиб берган, шунинг учун биз инсонлар берган ҳаётидан рози, қадарига ва синов машаққатига кўникиб яшашимиз лозим.
Ҳою ҳавасларга ишониб, чиройли ҳаётингизни зулматли тақдирга айлантирманг, сизни қадрлайдиган инсонлардан ҳам меҳр муҳаббатингизни аяманг
#Kutubxonachidan
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📖
@Kutubxona 📚
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚
@Kitoblar_ulashamiz_1 📖
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿