Davronbek Tojialiyev
Репост из: Davronbek Tojialiyev sahifasi
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Чотқол тизмаси бағридаги Палтов чўққиси баҳорда жуда яшнабди. Чўққига бориш учун Чорвоқ сув омборининг жанубий қирғоғи бўйлаб, Бурчмулло қишлоғигача бориб, кўприкдан ўтилади, тахминан 500 метр ўтгандан сўнг чапга грунт йўлга бурилади. Йўлнинг охири чегара ва қўриқхона постига олиб боради. Бу жойлар Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараларига яқин бўлгани учун шу постда паспортлар регистрация қилинади. Сўнг қўриқхона ҳудудига кирилаётгани учун 16500 сўм тўланади. Ичкарига машинада ҳам кирса бўлади. Биз танлаган сўқмоқ Палтовсойнинг ўнг тарафи бўйлаб манзилга олиб боради.