Репост из: ELTUZ
УЧҚУДУҚДА ИШГА КИРИШ УЧУН 5000 ДОЛЛАР ПОРА ТАЛАБ ҚИЛИНМОҚДА
Учқудуқ туманидаги “Навоий кон-металлургия комбинати”га қарашли Шимолий кон бошқармасига ишга киришда катта миқдорда пора олиш ҳолатлари кенг тарқалган.
Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, комбинатда ойлик маош юқори бўлгани учун ишга жойлашишда ноқонуний “ставкалар” белгилаб қўйилган. Ҳозирда ишга кириш учун ўртача 3000-5000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилинаётгани айтилади.
Манбаларга кўра, бу коррупцион тизим Шимолий кон бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Бўтаев Аббос томонидан назорат қилинади. У ишга қабул қилиш жараёнида пора миқдорини белгилайди ва бу жараёнда унинг ўринбосари Ҳомидов Ойбек воситачилик қилади.
Айни пайтда 1-сонли автокорхонага ишга жойлашмоқчи бўлган 10 нафар фуқаро Бўтаев Аббоснинг порахўрлигидан норози бўлиб, бу ҳақда Зарафшон ихтисослаштирилган ички ишлар бўлимига ариза ёзган. Бироқ уларнинг мурожаати хизмат текшируви ўтказиш учун комбинат раҳбариятига юборилган ва бу иш “ёпиқ” ҳолда қолиб кетиши мумкинлиги айтилмоқда.
Манбаларнинг таъкидлашича, Бўтаев Аббос аввал ҳам коррупцион ишларни амалга ошириб келган. У аввалги кадрлар бўлими раҳбари Раҳматов Умид даврида ҳам таниш-билишчилик ва пора эвазига одамларни ишга жойлаштирган.
Маҳаллий аҳоли бу ҳолатдан норози ва тегишли идоралардан Учқудуқдаги коррупцияга чек қўйишни талаб қилмоқда.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube