Репост из: EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбошимча эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш бошланди
Бугун, 8 ноябрдан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди. 2024–2025 йиллар учун тасдиқланган режа-гарфик асосида маҳаллаларда кадастр ходимлари томонидан хатлов ишлари бошланади.
Шунга кўра, Кадастр агентлиги фуқароларни огоҳликка чақирди.
"Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган “уддабуронлар” ҳам йўқ эмас.
Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг", — дейди Кадастр агентлиги директори Фаррух Пўлатов.
🕊 Telegram | 📱 Facebook
📺 YouTube | 🇺🇿 Live