Репост из: 🇺🇿Банкир кундалиги
УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ РАД ЭТИШ САБАБЛАРИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?
☑️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 март кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 34-бандига кўра, қуйидаги ҳолларда ариза берувчига уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилиши рад этилиши мумкин:
▪️тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
▪️тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
▪️илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда;
▪️жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
▪️ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади:
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
- Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.
Ипотека кредити олиш учун субсидия олиш тартиби ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈