Гулноза
Репост из: ШАМСИНУР ижоди
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌹🌹АЗИЗ АЁЛЛАР🌹🌹
Қуёш-ой ҳавасда сизга ўхшашга,
Шошар пойингизга нурлар тўшашга,
Шу сабаб ҳақлисиз бахтли яшашга.
Сизни енголмасин ёмон хаёллар,
Байрам қутлуғ бўлсин, азиз аёллар!
Юракни сақламанг тушкун қафасда,
Ахир шукр кезар ҳар бир нафасда,
Ҳатто чаманзорлар сизга ҳавасда.
Сизни енголмасин ёмон хаёллар,
Байрам қутлуғ бўлсин, азиз аёллар!
Тақдир зарбаларин доим мот қилинг,
Кўнгилни эркаланг, ўпиб шод қилинг,
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Сизни енголмасин ёмон хаёллар,
Байрам қутлуғ бўлсин, азиз аёллар!
Сиздан нари кетсин ҳар қандай дард,
Йиғламай, жилмайиб яшашингиз шарт,
Бугун қутлуғ бўлсин саккизинчи март.
Сизни енголмасин ёмон хаёллар,
Байрам қутлуғ бўлсин, азиз аёллар!
Мактуба ШАЙДО
https://t.me/shamsinurijodi
Қуёш-ой ҳавасда сизга ўхшашга,
Шошар пойингизга нурлар тўшашга,
Шу сабаб ҳақлисиз бахтли яшашга.
Сизни енголмасин ёмон хаёллар,
Байрам қутлуғ бўлсин, азиз аёллар!
Юракни сақламанг тушкун қафасда,
Ахир шукр кезар ҳар бир нафасда,
Ҳатто чаманзорлар сизга ҳавасда.
Сизни енголмасин ёмон хаёллар,
Байрам қутлуғ бўлсин, азиз аёллар!
Тақдир зарбаларин доим мот қилинг,
Кўнгилни эркаланг, ўпиб шод қилинг,
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Сизни енголмасин ёмон хаёллар,
Байрам қутлуғ бўлсин, азиз аёллар!
Сиздан нари кетсин ҳар қандай дард,
Йиғламай, жилмайиб яшашингиз шарт,
Бугун қутлуғ бўлсин саккизинчи март.
Сизни енголмасин ёмон хаёллар,
Байрам қутлуғ бўлсин, азиз аёллар!
Мактуба ШАЙДО
https://t.me/shamsinurijodi