Esanaliyev Otabek Yusupjonovich
Репост из: Сайфиддин Рахманов
ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ БЎЙИЧА ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТЛАРНИ ТЎҒРИ ТУШУНИБ ОЛИНГ
Тан олиш керак, Президентимизнинг охирги чиқарган қарорлари (ПҚ-57) тарихий қарор бўлди. Маълум қилишларича, бундай тартиб ҳамма давлатларда ҳам мавжуд эмас.
Демак, яратилган имкониятларни аҳолига тўғри етказа олмаяпмиз холос. Натижада, фуқаролар орасида қуёш панел ўрнатишга мажбурлаш ҳисси пайдо бўлмоқда. Аслида яратилган имкониятларни тўлиқ тушунган фуқаролар, ўзи истаб қуёш панел ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.
Қарордаги имтиёзларга яқинроқ тўхталиб ўтамиз:
Савол: Қарорга кўра, солиқ имтиёзларини қўллаш қачондан бошланади?
Жавоб: 2023 йил 1 апрелдан бошланади.
Савол: Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмионий ва юридик шахслар барча мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинадими?
Жавоб: Йўқ, барча Мол-мулк ва ер солиқларидан озод этилмайди. Эътибор беринг, мазкур қурилмаларни 100 кВтгача ўрнатган юридик ва жисмоний шахслар ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи ва қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғидан озод этилади.
Яъни, сиз, 10 сотих ерингизнинг 2 сотихига қуёш панеллари ўрнатсангиз, 2 сотих ер учун ер солиғини тўлашдан озод этиласиз. Қолган 8 сотихига белгиланган тарифларга асосан ер солиғи тўлайсиз. Мол-мулк солиғи ҳам ҳудди шундай. Қуёш панелига алоқадор янги олиб келиб ўрнатган мулклар (Панел, аккумулятор, симлар, шитлар ва бошқа лаш-лушлар) мол-мулк солиғидан озод этилади. Қолган мавжуд мулкларингиз бўйича солиқ ўрнатилган тарифларга кўра ундирилади.
Шунингдек, қарорда фойда солиғидан озод этиш бўйича ҳам тўхталиб ўтилган. Бунда ҳам эътибор қаратинг, фақатгина мазкур қурилмадан олган даромадингиз солиқдан озод этилади. Қолган даромадларингизга таъсир қилмайди.
Савол: Қуёш панели ўрнатганларга 1000 сўмдан субсидия ҳаммага тўланадими?
Жавоб: 2023 йил 1 апрелдан бошлаб, аҳоли хонадонларига кичик қувватли (50 кВт гача) ўрнатган жисмоний шахсларга (юридик шахсларга эмас) тегишли объектларга ўрнатилса, ҳар бир киловатт-соатига Давлат бюджетидан 1000 сўмдан субсидия ажратилади.
Қарорга кўра, яна бир ҳолатга эътибор қаратиш керак. Қарорда ушбу субсидиялар «Қуёшли хонадон» дастурига киритилган фуқароларга ажратилиши белгиланган. Янаям аниқлаштирадиган бўлсак, қарорнинг 4-иловасида 36686 та аҳоли хондонларида ушбу қурилмаларни ўрнатиш режаси туманма-туман белгиланган. Ушбу рақамлар доирасида субсидия ажратилади. Масалан, Андижон вилоятида 5321 та хонадонларга ёки Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 22 та хонадонга қуёш панеллари ўрнатилиши белгиланган.
Савол: Ушбу субсидиялар қандай тўланади?
Жавоб: Субсидия солиқ органлари томонидан (Электросет томонидан эмас!) ҳар ойда "Soliq" мобил иловаси орқали ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
Қуёш панеллари ўрнатиш учун қайси банкдан қандай шартларда кредит ажратилиши ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈