Неъмат Ишчанов
Репост из: bakiroo
Катта ўғриларни паналаш учун нафратни майда ўғриларга қаратиш
“Айрим ноинсоф газ ўғрилари” ҳақида хабарлар чиқишда давом этаверади, эски замон анъаналари қайта тикланиб, шовқин-суронли шоулар авж олаверади.
Бу пайтда бир тўп олигархлар субсидияланаётган миллиардлаб куб газ экспортини тўхтатмайди.
Ўзи йўқ ва камайиб бораётган газга миллиард ва миллиард долларлик шиширилган лойиҳалар ясалаверади, орада бизнес ва аҳолини газдан узишни оқлаб чиқувчи карнайлар ишга туширилади.
Ўрисники дейилган, балки аслида ўзимизники бўлган газ учун миллиардлар Гонконгдаги ўртамчилар счетларига оқаверади.
Узуқ-юлуқ маълумотлардан кимдир фикрлаб, солиштириб, таҳлил қилиб, ниманидир тушуниб қолмасликлари учун панель кампаниясининг янги ва янги тўлқинлари авж олдирилади. Каллалар жисмонан банд қилиб қўйилади.
“Фокусларнинг асосий сири ўша фокусчи томонидан кузатувчиларнинг эътиборини бошқа бир, ҳудди муҳим деб туюладиган нарсага тортишда бўлади. Ҳамма бир жойга қараб турган пайтда, асосий ишлар бошқа тарафда бўлади. Фокусчилар нафақат циркда бўлади”.
Катта ўғрилар. Панада.