ISKANDAROV
Репост из: AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)
МАРТ ОЙИДА МЕВАЛИ БОҒЛАРНИ ЎҒИТЛАНТИРИШ ВА КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ТАДБИРЛАРИ
Ҳосилли боғ ва токзорларни баҳорда озиқлантириш учун минерал ўғитлардан бир гектарга соф ҳолда азотли ўғит 120 кг, фосфорли ўғит 90 кг ва калий ўғитидан 30 кг. (20–25 см) солиб озиқлантирилади.
Тупроқ унумдорлиги паст бўлган боғларда ҳосилдорликни ошириш мақсадида бу меъёрни 20–30% ошириш мумкин. Минерал ўғитларни органик ўғитлар билан қўшиб бериш, уларнинг самарасини анча оширади.
Интенсив турдаги боғларнинг майдони йилдан-йилга ошиб бориши боис бундай боғларда минерал ўғитлар оддий боғларга нисбатан 30–40% юқори бўлиб, улар бир неча муддатларга тақсимлаб берилади.
Баҳорги аёзли қора совуқлардан мевали дарахтларни асраш мақсадида боғнинг ҳар бир гектар майдонига тутатиш учун гўнг, хашак ва хазон аралашмасини йиғиб қўйиш (уюмлар сони 150–200 та бўлади) ҳам мақсадга мувофиқдир.
Кўпчилик боғбонлар бунга унчалик аҳамият бермаслиги боис айрим йиллари ҳосилни йўқотиб қўймоқдалар.
Катта ёшдаги дарахтларни ёшартириш, бошқа турдаги ёки навдаги дарахтларни қайта улаш, искана пайванд қилиш ишлари ҳам бажарилади. Боғларда дарахтларнинг гуллаш даврида гулларини яхши чангланиши учун асалари уяларини ўрнатиш зарур.
Куртаклар бўртганда ҳаво ҳарорати 10°С дан паст бўлмаганида данакли, уруғли боғларга 3 фоизли Бордо суюқлиги билан ишлов берилади (100 л сувга 3 кг мис купороси ва шунча сўнмаган оҳак).
Дарахтлар гуллаб бўлгач, Бордо суюқлигининг 1 фоизлиги билан (100 л сувга 1 кг мис купороси ва шунча сўнмаган оҳак) пуркаланади.
Чуқур таъсир этувчи биофунгицидлар яхши самара беради. Шунинг учун кўкламда дарахтлар гулдан чиққач, биологик Спорагин биофунгициди ёки кимёвий Топсин-М (1 л/га) препаратини 0,1 фоизли қилиб сепилса яхши самара беради.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger