Komoliddin Ikromov
Репост из: Файзбоғ (ТемурМалик)
Ҳалиги, ўзбекча группаларда изоҳлар ёзиб юрадиган манжалақиларга сўлакни оқизиб ёзиб юрмела яна. Уларнинг нияти нималигини билиб олдим.
Бугун биттасини атайлаб гапга олиб ўтирдим. Москвада машина ичида “закладка” (наркотик маҳсулотлари) олиб юриш ишини таклиф қилишяпти. Битта рейс қиласан, 200 минг рубль берамиз (тахминан 2 минг доллар), “закладка” бир пачка сигаретдек вазнга эга, деяпти. Ўзимни жинниликка солиб, олдиндан 1 млн рубль берсанг ишлайман десам, йўқ, бунча пул истасанг бошқа иш бор, дейди. Қанақа, деб сўрасам, химик бўласан, бизга наркотик тайёрлаб берасан, деяпти. Ўзингга Москва туманларидан бирида жой топасан, биз санга аввал ўргатиб турамиз, кейин ўзинг тайёрлайсан, ойлик 1 млн рублдан зиёд, деб ишни тушунтириб беряпти. Бажонидил рози бўлардим-у, мен Ўзбекистонда яшайман-да, десам, ўзимиз олиб келамиз хохласанг, дейди. Яъни, ўзлари ўз ҳисобларидан олиб бориб, шароит ҳам қилиб беришаркан.
Тўғри, бир қарашда ҳаммаси гўё наркобаронлар ҳақидаги блокбастер киноларга ўхшаб кетади. Бойиб кетиш йўли жуда осондек. Лекин бунда битта катта нюанс бор: рози бўлганингиздан кейин сизни ўзлари “подстава” қилиб беришади. Қамоққа олиб киргач эса, Россия Қуролли кучлари билан шартнома қилишга мажбурлашади. Рози бўлмасангиз, наркосавдогар сифатида камида 20 йилни панжара ортида кечирасиз. Мана шундай оддий схема. Лох бўлманглар.
Кетдим, ҳалигидан сўраб кўрайчи, олдиндан бир йиллик ойлигимни счётимга ташлаб берармикин. Билбўметта😁
🔥@fayzboguz