БЕКЗОД УСМАНОВ
Репост из: EFFECT.UZ | Расмий канал
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
Айдаркўлда балиқчилик қачон ривожланади?!Балиқчиларга янгидан — янги солиқларни жорий этаётган« Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ ва унинг 2023 йилнинг 22 майида 100 фоизлик ишончли бошқарувини инвестиция киритиш шарти билан қўлга киритган «PRO FISH LINE» МЧЖ иш юритувидан балиқчи тадбиркорлар кескин норози бўлишмоқда.
Тадбиркорларга кўра уларнинг эътирозларига салкам икки йилдан буён ҳеч бир идора жиддий ёндашмаётганлиги уларнинг норозилигини оширмоқда.
Бир неча марта Жиззах вилояти ҳокимининг қабулида ҳам бўлишган. Жумладан, 2024 йилнинг 21 сентябрь куни Арнасой тумани ҳокимлигида Жиззах вилоятининг собиқ ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида ўтказилган йиғилишда ҳам «PRO FISH LINE»нинг ноқонуний талаблари ва ноҳақликларига чек қўйилишини талаб қилишган. Бироқ на ҳоким ва на бошқаси шунча вақт ўтсада уларга ёрдам бермаган.
Яқинда бир гуруҳ балиқчи тадбиркорлар яна Жиззах вилояти ҳокимлигига янги раҳбардан нажот излаб келишди.
Тегишли масъуллар ва Вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Зафар Рўзиев уларнинг муаммоларини тинглагач, душанба куни яъни 13 январь – Фориш тумани ҳокимлигида учрашиб масалага ечим топишга келишиб олишди.
EFFECT.UZ воқеалар ривожини кузатиб боради. Тез кунларда ушбу мурожаат юзасидан тайёрланган катта видеорепортаж эътиборингизга ҳавола этилади.
👉🏻 https://effect.uz/6130
Telegram|Facebook I YouTube I Live