Репост из: Танатоз
Суратда Бухорода судхўрлик билан шуғулланадиган ҳиндлар кўрсатилган. Бу ҳақида анча аввалроқ эшитган бўлсамда, тўғриси қабул қила олмагандим. Наҳотки Бухорода рибохўрлик бемалол бўлган бўлса? Шайхул Ислом, Қози ёки халқ бунга муносабат билдирмаганми деб ўйлагандим. Кейин билсам бу ишлар рус ҳукумати томонидан атайлабдан уюштирилган экан. Секин-аста, босқичма-босқич аҳолининг эътиқодига зарба берилган. Кўпчилик Совет коммунистларини динга зарба берганликда айблашади, аслида улар подшо бошлаб берган сиёсатни давом эттиришди. Халқ эътиқодига зид ишлар химоя қилинган, атайлаб рағбатлантирилган.
А. Каганович
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
1879-йилга келиб Кауфман(Туркисто генерал губернатори, "ярим подшоҳ") касал бўлиб қолгач, Бухорода яна, қайтадан насоро этиқодида бўлмаган руссия фуқаролари ҳиндлар ва бухоро яҳудийларидан жизя солиғи ундирила бошланди. 1881 йилнинг августида бу ҳақида Зарафшон округи губернатори ўша вақтда генерал-губернат вазивасини ўтаётган Колпаковскийга шикоят хати юборади.
А. Каганович
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920