Жисм заифлашгани сари, унда илгари, соғлом пайтида яширин бўлган касалликлар хуружи кўпаяверади.
Кишилик жамияти ва давлат ҳам инсон организмига ўхшаб кетади. Давлат ҳам заифлашавергани сари уни янада нурашига олиб келувчи ҳолатлар ҳам кўпаяверади.
Ислом оламининг ғоявий марказларидан бўлган Бухоро ҳар доим дунё яҳудийлари, сионистлар ва шу каби унсурларнинг диққат марказида бўлган. Яҳудийларнинг катта қисми учун бу шаҳар Қуддусдан кейинги муқаддас шаҳарлардан бири ҳисобланади.
XIX аср охирларига келиб уларнинг Бухородаги ижтимоий сиёсий жараёнларга тасири кучаяди. Улар турли усуллар билан Амирдан яҳудийларга бўлган муносабатни, умуман 1300 йилдан бери мавжуд бўлган тартибларни ўзгартиришни "илтимос" қилишади.
-1882- йилда Россия ҳимояси остида Бухорода бўлган инглиз жосуси, сайёҳ, миссионер Генри Лансделл Амир Музаффарга мурожаат йўллаб, бухоро яҳудийларининг ҳолатини яхшилашни илтимос қилади.
- Абдул Аҳад даврига келиб уларнинг босими янада ортди. 1893-йилда у Россияга сафари чоғида Тамбов губернияси Козлов шаҳарчасида бой яҳудий савдогарини қабул қилади. Савдогар Амирга бухоро яҳудийлариниг аҳволидан шикоят қилади. Амир унга ватанига қайтгач, бухоро яҳудийларига ўзлари истаган ерда яшаши ва бундан буён белига арқон боғламасдан юришларига рухсат беришини ваъда қилади.
Бир неча ойдан кейин, бу сафар Петроградда Амир яҳудий тадбиркори, бир қанча савдо агентликларининг хўжайини бўлган яҳудий Эснерни қабул қилади. Империя савдо ва саноаът вазири иштирокида ўтган бу учрашувда Амир бухоро яҳудийлариниг ўзлари учун ажратилган маҳалладан ташқарида ҳам бемалол яшашлари, уларнинг кийинишидаги чекловлар бекор қилинишини ваъда беради.Юртимиз тарихининг энг кир, энг қоронғу даври, рус истилоси даври ҳақида билмоқчи бўлсангиз биздан узоқлашманг
@tanatoz1920