011
Репост из: Advokat G’aniyev
Йўл-транспорт ҳодисаси учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди
Йўл-транспорт ҳодисаси айбдори, яъни транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноий жавобгарлик келиб чиқади.
Мазкур модданинг санкциясида БҲМинг 50 бараваригача жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазолари назарда тутилган эди.
2025 йил 21 февраль кунги қонун билан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми санкцияси кучайтирилди: эндиликда ушбу жиноят учун БҲМинг 50 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланиши мумкин.
ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми санкциясининг бундай тарзда оғирлаштирилиши – аввало транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишига, агар ЙТҲ юз берган бўлса, айбдор шахсларнинг жабрланувчи билан ярашишга (айбга иқрорлик билдиришга, етказилган зарарни бартараф этишга) астойдил ҳаракат қилишларига сабаб бўлади деб ўйлаймиз.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev