Репост из: 𝐿𝑜𝑙𝑎 𝐼𝑙ℎ𝑜𝑚𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛𝑜𝑣𝑛𝑎
Ой чиққанда ўқиладиган Дуо
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ой чиққанини кўриб:
Лола Илхомиддиновна
Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайна бил амни вал иймани вассаломати вал ислами. Роббий ва роббукаллоҳу ҳилалу рушдин ва хойрин.
Маъноси:
"Ё Аллоҳ! Бу ойни хотиржамлик, иймон, саломатлик ва Ислом ойи қил. Сенинг ва менинг Раббим Аллоҳдир. Тўғрилик ва эзгулик ойи бўлсин".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ой чиққанини кўриб:
"Ё Аллоҳ! Бизни қўрқувлардан амин қил! Имонимизни барқарор ва мустаҳкам қил. Вужудимизга келадиган касалликлардан бизни асра. Бизни Ислом динида қоим айла", деб дуо қилганлар.
Сўнг ойга қараб:
"Эй ҳилол, сенинг ҳам, менинг ҳам Раббимиз Аллоҳдир! Хайрли ва муборак бўл", дер эдилар.
Ё Аллоҳ, қўрқувдан бизни амин қил, Имонимизни доим салим қил.
Вужудни сақлагин касалликлардан, Бизни Исломда доим қоим қил.
Эй осмон тоқида порлаган ҳилол, Кунбакун эзгулик нурига тўлгин.
Барчанинг Илоҳи буюк Аллоҳдир, Ҳаммамизга, ҳилол, муборак бўлгин.
Лола Илхомиддиновна