Гофур
Репост из: Najmiddin Ermatov
Эй, мусаввир, битта йўл чизгин,
Мени олиб кетсин майхоналардан.
Қиличи қинида қирқта алп ўлди,
Дунё заҳар тутди мастоналардай...
Қоражон қўлида сичқон еган ип,
Сурхайл кавшади ғознинг гўштини.
Жандамни тутатдим дуди чиқмади,
Кимдир ёпиб қўйди зиндон устини.
Ҳамон чиқолмайман тубсиз бу чоҳдан,
Руҳимни шол қилиб ташлади оғу.
Барчинни чизиб бер, етти йил нима?
Етмиш йил ўтса ҳам кутган бўлсин у.
Миллатнинг кўзини очиқ тасвирла,
Басир синчиларнинг башорати талх.
Яғринида панжа кўринмаса ҳам,
Ўзининг алпларин таний олсин халқ.
Кимдир шон талашди жонидан кечиб,
(тусланди бу тарих, қолдирмади из).
Улар чақа эмас, тушиб қолмасин,
Ватаннинг чўнтагин бутун қилиб чиз.
Бу чиркин сиёсат осмоннинг яна,
Юзига паранжи тутган паллада.
Сен шундай тасвирла,
Бурғу чалгандай,
Шоирлар ҳайқириб чиқсин даҳмадан.
Кейин нима бўлар?
Кейин...
билмадим.
Билмадим, бир четда қолса ҳамки тахт,
Яна уч-тўрт зина тепага чиқиб,
Суратни мадҳ этиб яшамасин халқ.
Эй, мусаввир...
https://t.me/Najmiddin_Ermatov
Мени олиб кетсин майхоналардан.
Қиличи қинида қирқта алп ўлди,
Дунё заҳар тутди мастоналардай...
Қоражон қўлида сичқон еган ип,
Сурхайл кавшади ғознинг гўштини.
Жандамни тутатдим дуди чиқмади,
Кимдир ёпиб қўйди зиндон устини.
Ҳамон чиқолмайман тубсиз бу чоҳдан,
Руҳимни шол қилиб ташлади оғу.
Барчинни чизиб бер, етти йил нима?
Етмиш йил ўтса ҳам кутган бўлсин у.
Миллатнинг кўзини очиқ тасвирла,
Басир синчиларнинг башорати талх.
Яғринида панжа кўринмаса ҳам,
Ўзининг алпларин таний олсин халқ.
Кимдир шон талашди жонидан кечиб,
(тусланди бу тарих, қолдирмади из).
Улар чақа эмас, тушиб қолмасин,
Ватаннинг чўнтагин бутун қилиб чиз.
Бу чиркин сиёсат осмоннинг яна,
Юзига паранжи тутган паллада.
Сен шундай тасвирла,
Бурғу чалгандай,
Шоирлар ҳайқириб чиқсин даҳмадан.
Кейин нима бўлар?
Кейин...
билмадим.
Билмадим, бир четда қолса ҳамки тахт,
Яна уч-тўрт зина тепага чиқиб,
Суратни мадҳ этиб яшамасин халқ.
Эй, мусаввир...
https://t.me/Najmiddin_Ermatov