Репост из: ELTUZ
КЎЗ ЎНГИМДА СОДИР БЎЛДИ УЛУҒ ҚИËМАТ.. (А¸ АРИПОВ)
Журналист Анора Содиқованинг блогер Мирсаид Ҳайдаровга қарши аризаси 26 февраль кунги суд маҳкамасида кўрилмоқда.
Журналист Анора Содиқова Mufasa тахаллуси билан фаолият юритувчи блогер Мирсаид Ҳайдаровни судга бергани ҳақида олдин ëзувдим.
Анора Содиқова блогер томонидан ижтимоий тармоқлардаги турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида жумладан "журнашлюха" деган ҳақоратли сўз ишлатилгани учун судга шикоят киритган эди.
Анора Содиқова ўз мурожаатида блогер Mufasa томонидан ижтимоий тармоқлардаги турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида баён қилган. Фуқаролик кодексининг 100-моддаси (Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш) асосидаги шикоят фуқаролик судига юборилган.
, — деб ёзди ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов.
Анора Содиқова журналистларни сўккан ва уларни хорижга агентлик қилишда айблаган блогер қонун олдида жавоб беришини талаб қилмоқда.
, — дейди журналист Gazeta.uz нашрига берган интерьвюсида.
Мирсаид Ҳайдаров Элтузга ҳеч кимни ҳақорат қилмаганини билдирган эди.
Блогер Musafa устидан маҳкама фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида кўрилмоқда.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

Аноранинг судида кўпчилик бўлиб, уни қўллаймиз. Эҳтимол, етарли даражада натижаларга эриша олмасмиз, аммо нималар бўлаётганини махсус хэштег ва челленж орқали имкон қадар кўрсатиб борамиз. Фаоллар билан бошлаётган бугунги челленжимизни шартли равишда #qoyalar_va_soyalar деб атаймиз. Фаоллардан мазкур жараёнда аввало, амалдаги қонунчилик талаб ва меъёрларига амал қилиш, миллий манфаатларимизни инобатга олиб, қадриятларимизга ҳурмат руҳида ёндашишга чақираман. Зотан, қоялар ва соялар кураши абадий жараёндир
, — деб ёзди ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов.
Анора Содиқова журналистларни сўккан ва уларни хорижга агентлик қилишда айблаган блогер қонун олдида жавоб беришини талаб қилмоқда.
Судга бериш энг тўғри қарор деб билдим. Ҳеч бир асосли важ-карсони бўлмаганлар турли бўҳтон, туҳмат, ҳақорат, шантажлик қилишда давом этмоқда. Ожизликнинг белгиси — шу. Майли, худди шундай бўҳтонлар билан давом этинг. Менга эса ҳар бир сўзингиз ҳужжат бўлиб келаверсин. Агар мен заррача ноҳақ бўлганимда, заррача давлат қонунларига итоатсизлик қилганимда, биласизми булар мени не кўйларга солмасди. Биламизку қонунлар бизга қарши чаққонроқ ишлайди