Репост из: ELTUZ
ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИНИНГ БОСИМ МЕХАНИЗМЛАРИ ҚАЙ ДАРАЖАДА ТАЪСИРЛИ?
Бундан бир неча кун аввал Элтуз Жаҳон тиллари университетида деканларга ўтказилаётган босим ҳақида мақола эълон қилган эди.
Амалдорлар орасида "Элтуз заказга мақола ёзади" деган мутлақо янглиш тушунча мавжуд.
Шу тасаввур билан улар мақолаларда исми зикр этилган ҳар қандай жабрланувчига таҳдид қила олишади.
Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факултети собиқ декани Амрулло Каримов ҳам шу эҳтимолни инобатга олиб ўзининг кичик каналида билдириш эълон қилди.
Собиқ декан ўз билдиришида бир неча йиллар мобайнида меҳнат қилиб факултет нуфузини кўтаргани ҳақида сўзлайди. Шу билан бирга раҳбариятдан ҳеч қандай босим бўлмади, менинг соғлигим яхши, дейди Амрулло Каримов. Унинг иддаосига кўра, Элтуз босим ва бошқа муаммолар ҳақида ёлғон маълумот берган. Уни шунчаки аттестациядан ўтолмаганлик важи билан лавозимидан четлатишган.
Бироқ шу собиқ деканнинг профили текширилганда Амрулло Каримов дастлаб 14 январ куни ишдаги муаммоларга шаъма қилиб «история» қўйганини кўрамиз. 20 январ куни айнан шу профилда қўйилган «история»да эса собиқ декан очиқдан очиқ унга босим бўлаётгани, порахўрлар ишлаб юргани, ҳалоллар эса сиғдирилмаслиги ҳақида ёзган.
Шу ўринда ректор Илҳом Тухтасинов ёки университетнинг бошқа мутасаддилари кўнглидаги шубҳани нари қилайлик. Бизга Амрулло Каримовнинг шахсан ўзи шикоят билан мурожаат қилмади. Мақолада деканни қўллаб-қувватловчи катта жамоа ва талабаларнинг дарди ёритилган эди.
Бу мурожаат бошқа ҳар қандай мақолалар каби тафтиш ва таҳлилдан сўнг нашр қилинди.
Амрулло Каримов келгуси мавқеи ва иш фаолиятига қўйилиши мумкин бўлган тўсиқлардан хавфсираши табиий албатта. Мутлақ автократия шароитда ишлар экан унинг бу хатти-ҳаракатини тушуниш мумкин.
Демак, Элтуз босим ва иғволар ҳақида тўқима гап ёйинламади. Буни гувоҳ бўлган мурожаатчилар ва собиқ деканнинг историялари ҳам тасдиқлайди.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube