Репост из: EFFECT.UZ | Расмий канал
Яна бир юқори лавозимдаги амалдорга суиқасд режалаштирилгани айтилмоқда
Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжонов ва Истиқболли лойиҳалар агентлиги директори Дмитрий Ли ҳаётига суиқасд буюртмасини кимлар бажаргани маълум бўлди. Бу ҳақда Vzglyad.uz ва Lenta.ru нашрлари ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, суиқасд ижрочилари Бислан Расаев ҳамда Шамил Темирханов. Улар Чеченистонда яшайдиган 2 Россия фуқароси экани аниқланиб, Интерпол қидирувига берилган.
Жиноятчилар Алламжонов ва Дмитрий Лини ўлдириш буюртмасини бажариш учун Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларини ноқонуний кесиб ўтган. Уларга 1,5 миллион доллар ваъда қилинган.
Ҳозирга қадар Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Расаев ва Темирхонов бўйича расмий ахборот бергани йўқ.
Telegram|Facebook I YouTube I Live