Репост из: Gorizont
🇮🇱🇵🇸 Нетаняҳу антитеррористик операция бошлангани ҳақида эълон қилди. Нега?
Нетаняҳунинг сўзларига кўра, операция “Темир девор” номи остида Иордания дарёсининг Ғарбий соҳилида амалга оширилади. Нетаняҳу бу операциянинг мақсадини “хавфсизликни мустаҳкамлаш” деб атади.
Нега у операцияни бошлади? Асосий сабаб - Ҳамас билан келишувдан сўнг уч нафар вазир, жумладан радикал Бен-Гвир, истеъфога чиқди. Молия вазири (у ҳам ўта радикал) Смотрич “давлат тўнтариши” билан таҳдид қилмоқда, Бен-Гвир эса уни ҳам истеъфога чиқишга кўндирмоқда. Улар сулҳ битимини фалокат ва миллий хавфсизликка таҳдид деб ҳисоблашмоқда. Улар нафақат Ғазодан қўшинларни олиб чиқишга, балки Нетсарим ва Филаделфия йўлакларидан ҳам қаршилар.
Уларнинг партиялари – “Диний сионистлар” (Смотрич) ва “Отсма Еҳудит” (Бен-Гвир) – ҳукмрон коалициянинг 120 ўринли Кнессетдаги 68 овозидан 13 тасига эга. Агар ҳукумат қулаб тушса, муддатидан олдин сайловлар эълон қилинади ва Нетаняҳу мағлубиятга учраса, уни суд кутади. Шу сабабли сионистларга ғазабини чиқариш имконини бериш керак эди. Мана шунинг учун Ғазодан фарқли равишда Нетаняҳу уларнинг ғазабини “тишсиз” (Ҳамас назоратидаги Ғазодан фарқли равишда) Иордания дарёсининг Ғарбий соҳилига йўналтирди. Ғазодан қўшинларни олиб чиқиш масаласи Ғарбий соҳилда давом этаётган оккупация билан ёпилиши кутилмоқда.
Батафсил Gorizontда...